Ўзбекистон, Тошкент: Жасурбек Иброҳимов иши: Кўпчилик эътиборини тортган озодлик

Жасурбек Иброҳимов Фото муаллифлик ҳуқуқи Social Media
Image caption Жасурбек Иброҳимов 1 июнь куни Тошкентдаги шифохонада тан жароҳатларидан вафот этган

Бир инсоннинг қамоқдан озод этилиши Ўзбекистондаги қатор оммавий ахборот воситалари ва социал тармоқларнинг эътиборини ўзига жалб қилди.

Маҳаллий хабарларга кўра, 2017 йил 30 октябрида Тошкентдаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг қотиллигида айбдор деб топилган ва суд томонидан 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган Исломбек Тўлаганов озодликка чиққан.

Ўзбекистон Олий Суди матбуот хизматининг хабар қилишича, Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Исломбек Тўлаганов устидан қайта суд бўлиб ўтган ва унинг 6 йиллик қамоқ жазосининг қолган муддати ахлоқ тузатиш ишларига ва даромадининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш жазосига алмаштирилган.

Марҳум Иброҳимов оиласининг адвокати нега дастлабки суд қарори ўзгартирилганини аниқламоқчи эканини маълум қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Kun.uz
Image caption Исломбек Тўлаганов айбига иқрор бўлмаган

Тошкент шаҳридаги Боровский номидаги тиббиёт коллежининг 1999 йил туғилган ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг 2017 йил 3 май куни шафқатсиз калтакланиши ва беш марта операция қилинганига қарамасдан, 1 июнда вафот этгани сўнгги йилларнинг энг резонансли ҳодисаси бўлди ва Ўзбекистонда мисли кўрилмаган жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди.

Социал тармоқлар воситасида уюшган жамоатчилик вакиллари адолатли суд талаб қилишган.

Натижада ўша пайтдаги Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ушбу жиноят ишини ўз назоратига олгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Бу мавзуда батафсилроқ