Ўзбекистон-Тайланд: Фақат дуо қилиб туринглар

Ўзбекистон-Тайланд: Бизни фақат дуо қилиб туринглар. Ҳаммаси зўр бўлади. Биз тайёрмиз. Худо хоҳласа, биз ғалаба қозонамиз.

Бу - ўзбекистонлик номдор боксчи Ҳасанбой Дўсматовнинг сўзлари бўлади.

Жорий пайтда Ҳасанбой илова яна 15 нафар боксчи Осиё чемпионлиги учун жанг олиб бориш ҳуқуқини сақлаб туришибди.

Уларнинг орасида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов каби яна қатор таниқли чарм қўлқоп усталари ҳам бор.

Шу соатларда ўзбекистонлик боксчилардан икки нафари ярим финалга чиққан, ўзларига биринчиликнинг камида бронза медалларини нақд қилган.

Бокс бўйича бу йилги қитъа биринчилиги 17-27 апрел кунлари Тайланд пойтахти Бангкокда бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистонни жаъми 19 нафар боксчи намоён этган.

Бугун яна ўзбекистонлик олти нафар боксчи чорак финал жангларида рингга кўтарилишади.

Бу йилги Осиё биринчилигининг чорак финал жанглари эртага, 23 апрел куни поёнига етади.

Қитъа чемпионатининг финалчилари ва кумуш медали совриндорлари эса, 25 апрел куни аниқ бўлади.

Бокс ишқибозлари орадан кун ўтиб, яъни 26 апрел куни янги Осиё чемпионларининг номларини билиб олишади.

Осиё чемпионати ўзбекистонлик боксчилар учун ҳам Россия мезбонлик қилажак жаҳон чемпионати ва 2020 йилги Токио Ёзги Олимпиада Ўйинлари учун саралаш вазифасини ҳам бажаради.

'Албатта ғалаба қозонишади, мен уларга ишонаман'

Бокс: Ўзбекистоннинг 4 финалчиси ҳам ғалаба қозонди

Осиё чемпионати ва Тошкент

Бокс бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатига Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилган.

Бу биринчиликда Ўзбекистонни намоён этган жаъми 10 нафар боксчисидан тўққизтаси Осиё чемпиони бўлган.

Ўзбекистонлик боксчилар қитъа биринчилигининг 9 та олтин медалини қўлга киритиб, ўзига хос рекорд ўрнатишган.

Осиё миқёсида умумжамоа ҳисобида энг яхши натижа қайд этиб, медаллар жадвали пешқадами бўлишган.

Улар ўз ютуқлари билан минтақа ва Осиёдаги ашаддий рақиблари Қозоғистонни ортда қолдириб кетишган.

Осиё қитъасида эса, ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг сўнгги ютуқлари билан 1965 (Сеул) ва 1987 (Қувайт) йилда Жанубий Корея томонидан ўрнатилган ўзига хос рекордни янгилашганди.

Ўшанда кетма-кет икки карра Осиё чемпионига айланган Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг "Энг яхши боксчиси", деб топилганди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бундан аввал Осиё қитъасида ўзи учун қайд этган рекорд натижаси 1999 йилга тўғри келади.

Ўшанда ҳам пойтахт Тошкент мезбонлик қилган биринчиликда ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин медали қўлга киритишган.

Риодаги рекорд

Ўзбекистонлик боксчилар сўнгги Рио Ёзги Олимпиадасида ҳам ўзига хос рекорд ўрнатишган.

Умумжамоа ҳисобида қўлга киритган медалларининг сони бўйича Куба дохил қолган барча иштирокчи давлатларни ортда қолдириб, медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллашган.

Ўтган олти Ёзги Олимпиада Ўйинларида кузатилмаган бир даражада Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Риода энг кўп медалларини (шу жумладан, олтинларини ҳам) бокс спорт турида қўлга киритган.

Ўзбекистонлик боксчилар Ўйинларни 3 та олтин, иккитадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлаганди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳисобига илк олтин медални ҳам боксчиси Ҳасанбой Дўсматов келтирган.

Айнан Рио Олимпиадасида Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистон тарихида Ўйинларнинг техник жиҳатдан энг кучли боксчи, деб тан олинган ўзбекистонлик биринчи чарм қўлқоп устаси бўлган.

Худди шу Ўйинларда кўрсатган маҳорати учун Рио Олимпиадаси ортидан AIBA томонидан жаҳонда "Йилнинг энг кучли эркак боксчиси", деб ҳам топилган.

Бу ҳам боксчилари учун Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бир ютуқ бўлганди.

Айнан боксчиларининг муваффақияти сабаб, Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистон ҳисобидаги жаъми 13 та медали билан 206 иштирокчи давлат орасидан медаллар жадвалида 21-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Ўйинларда 100 дан ортиқ спортчиси билан иштирок этган Қозоғистонни ҳам бир ўринга ортда қолдириб кетган.

Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган.

Бунақаси ҳам мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бир натижа бўлганди.

30 апрель куни расман Ўзбекистон пойтахти Тошкентда очилган бокс бўйича 29-Осиё чемпионати эса, бугун - 7 май куни поёнига етди.

Бу йилги қитъа биринчилигининг финал жанглари 6-7 май кунлари бўлиб ўтди.

Ҳасанбой Дўсматов бу йил Бангкокда ўзларининг имкониятларини қандай баҳолайди? Мураббийлари-чи?

Видеолавҳамизни томоша қилинг, уларнинг бу хусусдаги фикрларига қулоқ тутинг ва хоҳланг, уларга ўз тилакларингизни ҳам ёзиб қолдиринг.

Бокс бўйича Тайланддаги Осиё чемпионатини кузатиб бораяпсизми?

Ўзбекистонлик боксчиларнинг иштироклари сизга ёқдими?

Улардан бу йил қандай медаллар кутаяпсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek