Ўзбекистон: Аҳоли даромадлари ўсди. Ўсдими?

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ўсган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита ҳисоботига кўра, реал даромадлар ўсиши 108,6 фоизни ташкил этган.

"Монополистлар бор экан, қимматчилик бўлаверади"

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси: чорак миллион аёл четга чиқиб кетган

"Яна қимматлашиш, лекин Ўзбекистон нархларни эркинлаштириши лозим"

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 1,948 млн сўм, аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар эса 1,719 млн сўмни ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитаси тарқатган ахборотда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Қўмитанинг изоҳ беришича, аҳолининг умумий даромадлари мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни амалга оширгунга қадар бўлган ялпи даромадни ифода этади.

Рақамлардан англашилишича, аҳоли даромадлари бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (4,7 млн сўм).

Энг кам даромад қилган аҳоли эса Наманган ва Фарғона вилоятларида яшайди (1,5 млн).

'Кўзбўямачилик'

Ўзбекистон молия идораларида ишлаган иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров Статистика қўмитаси эълон қилган рақамларни савол остига олган.

Унинг Фэйсбук саҳифасида ёзишича, агар инфляция даражасини инобатга олинса, аҳолининг реал даромадлари ўсмаган, балки тушиб кетганини кўриш мумкин.

"Реал даромадларимиз, қайси инфляция даражаси асос қилиб олинишига қараб, 4,4-9,4% га пасайган", - дейди таҳлилчи.

"Расмий ҳисоботда реал даромадлар бир четда қолиб, умумий даромадлар 8,6 фоизга ўсди, дейилмоқда. Дефлятор (нарх-наво индекси-таҳр.) деган тушунча бор. Статистика қўмитасининг ҳисоботи билан бир вақтда Жаҳон банкининг рақамлари ҳам эълон қилинди. Уларга қараладиган бўлса, 2019 йилнинг ўтган ойларида дефлятор 120,5% ни ташкил қилган. Қўпол қилиб айтганда, 20,5 бу инфляция. Агар 8,6% дан 20,5%ни айриб ташласак, реал даромадларимиз тахминан 14 фоизга камайган", - дейди Абдулла Абдуқодиров.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Энг кўп ажралишлар 20-25 ёшли эр-хотинлар ўртасида.

Унинг фикрича, Статистика қўмитаси эълон қилган рақамлар кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас.

"Статистика катта куч. Уни хаспўшлашнинг нима кераги бор?," - дейди узоқ йиллар Ўзбекистоннинг солиқ ва молия идораларида ишлаган иқтисодчи.

Президент Мирзиёев ўз чиқишларида давлатнинг статистика идоралари фақат рақамларни қайд этиш билан овора эканини танқид қилган эди.

У Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа идоралар олдига статистика юритишни халқаро андозаларга мослаш вазифасини қўйган.

Президент ўтмишда иқтисодий ўсиш суръатлари ва иш ўринларига доир рақамлар сохталаштирилганини тан олган.

Лавҳани Youtube каналимизда томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek