Ўзбекистон: Тошкентни сув босди, ҳокимият ўзидан бошқа ҳаммани айблади

23−24 апрель кунлари Тошкентни сув босган.

Сурункали ёғингарчиликлар натижасида пойтхат кўчаларига сув тошган, йўллар, йўлаклар, метро ва ҳатто автобуслар сув ичида қолган.

Ўзбек шаҳарсозлари ариқ нима эканини унутдиларми?

Ўзбекистон ва дунё: Инсоният инқирози - охирзамон яқинми?

Илм-фан: Иқлим яхшиланишига ҳали умид бор

Шаҳар инфратузилмаси ва фавқулодда хизматлар кучли ёғингарчиликка тайёр эмаслиги кўриниб қолган.

Пойтахт ҳокимиятига кўра, Тошкентнинг сувоқава тизими капитал таъмирга муҳтож, бунинг учун 500 млрд сўм маблағ талаб этилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Toshkent shahar hokimiyati

Ҳокимият кўчаларга сув тошишида ариқларга ахлат ташлаётган аҳоли ва айрим мансабдорларнинг ҳам айби борлигини айтмоқда.

Пойтахтда бу каби тошқинлар 2016 йилда ҳам кузатилган, ўшанда ирригация ва дренаж тизимини таъмирлаш юзасидан чоралар кўришга киришилганди.

Аммо ўтган йилларда нима учун пойтахт инфратузилмаси таъмирланмагани сабаби айтилмаяпти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social Media

Кузатувчиларга кўра, пойтахтда бирин-кетин ва шошилинч тарзда бунёд этилаётган бизнес-ситилар мавжуд инфратузилмани янада зўриқтиради.

Бу эса, Тошкентни сув босишда давом этади, дегани.

Сўнгги пайтларда юз берган кучли ёғингарчиликлар Ўзбекистонинг Самарқанд ва Бухоро сингари бошқа йирик шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳам кучли ёғингарчилик оқибатларига дош беролмаслигини кўрсатган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek