Ўзбекистон: Интернет орқали қандай пул топиш мумкин?

Facebook ширкати асосчиси Марк Цукерберк АҚШнинг Силикон водийсида ижтимоий тармоқнинг янги дизайнини тақдим қилди. Маълум бўлишича, Facebook ка тегишли WhatsАpp тармоғида тез орада ўзаро савдо қилишни йўлга қўядиган хизмат ишга тушади.

Facebook ширкати нашр ҳамкорларидан Minute Media ташкилоти Тижорий ишлар бўлими бошлиғи, асли ўзбекистонлик Шерзод Ризаев айни дамда Сан Францискода F8 анжуманида иштирок этмоқда.

У 1 май, чоршанба куни Би-би-си Ўзбек хизматининг Facebook даги саҳифасида Тошкент вақти билан соат 21:00 да эфирга кетган жонли дастур Би-би-си ва ўқувчиларининг саволларига жавоб берди.

Дастурда Facebook ширкати жорий қилаётган сўнгги ўзгаришлар ва унга тегишли платформаларда маҳсулот ёки хизматни реклама қилиш, бу орқали пул топиш йўллари муҳокама қилинди.

Whatsapp да жорий қилинаётган WhatsApp Pay Ўзбекистонлик кичик тадбиркорларга қанчалик қўл келиши мумкин?

Ўзбекистонда интернет орқали маҳсулотни реклама қилиш салоҳиятидан қанчалик фойдаланилмоқда?

Дастурни Ибрат Саво олиб борди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek