Ўзбекистон: Тил ҳақидаги баҳсларнинг қурбони бўлдим - Шерзод Қудратхўжаев

Би-би-си сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини ларзага келтирган тил мавзусида ўзбекистонлик ижодкор зиёлиларнинг фикрларини сўради.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаевнинг айтишича, ўтган қарийб 30 йил давомида ўзбек тилининг ҳақиқий давлат тили мақомига эришмаганида зиёлиларнинг айби катта.

Шерзод Қудратхўжаев можаро марказида: ким ҳақ?

Шерзод Қудратхўжаев: "Бошловчилик ўрнини ёшларга бераман"

Ўзбекистонда ўзбек тилисиз ҳам яшаса бўладими?

Унинг фикрича, кўпмиллатли Ўзбекистонда у ёки бу тилга расмий мақом бериш таклифи қабул қилинмасдир.

Бу каби ташаббус, биринчи навбатда давлат тилига қарши берилган зарба бўлади, - дейди Би-би-си билан суҳбатда Шерзод Қудратхўжаев.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори русийзабонларга ўзбек тилини ўргатиш ва интернетда ўзбек тилидаги контентни бойитиш сингари таклифларни илгари сурди.

Ўтган йил сентябрида Шерзод Қудратхўжаев рус тилида гапираётган аёлга давлат тилини билмагани учун дакки бергани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқаганди.

Мобил телефонда тасвирга олинган видеода Шерзод Қудратхўжаев рус тилида гапираётган аёлдан давлат тилида гапиришни талаб қилган.

Халқаро Пресс-Клуб раҳбари иштирокидаги видео социал тармоқларда қизғин баҳсларни келтириб чиқаган.

Айримлар Шерзод Қудратхўжаевни миллатчилик ва маданиятсизликда айблашса, бошқалар уни ҳимоя қилиб чиқишган.

Шерзод Қудратхўжаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида рус тилида видеомурожаат эълон қилиб, видео контекстдан узиб олинганинини айтган.

Би-би-си билан суҳбатда Қудратхўжаев айни воқеага ҳам тегиниб, тил ҳақидаги баҳсларнинг қурбони бўлганини айтди.

Унга кўра, ижтимоий тармоқлардаги баҳсларнинг одоб ва қонун доирасидан чиқмаслиги муҳим.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek