Ўзбекистон: Қиз бола неча ёшда никоҳга тайёр бўлади?

Ўзбекистонда эрта никоҳ ҳолларининг олдини олишмоқчи.

Мамлакатда аллақачон масъулларнинг хавотирларига сабаб бўлиб улгурган бу муаммога ечим топишмоқчи.

Айни шу мақсадда яқинда Ўзбекистонда ҳатто расмий никоҳ ёшига ўзгатириш киритилган.

Дунё ва ўзбек қизлари: Ўзбекистон ўзбек келинларига ёрдам бермоқчи

Ўзбекистон: Интернет орқали қандай пул топиш мумкин?

Турк сериаллари ўзбек қизларини бузадими?

Қизларнинг никоҳ ёши бир йилга узайтирилиб, йигитларники билан тенглаштирилган.

Бундан кейин 18 ёшга тўлмаган қизнинг никоҳга кириши расман маън этилган.

Ўзбекистонда эрта ва мажбурий никоҳ ҳолларининг олдини олиш учун нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилган.

Аммо мамлакатда эрта ва мажбурий никоҳ ҳоллари ҳали-ҳануз барҳам топмаган.

Ҳатто 18 ёшда ҳам қиз боланинг оила қуришга қанчалик тайёр эканига оид саволлар ўртага отилган.

Бу Ўзбекистонда қизларнинг никоҳ ёшини тартибга солишга биринчи уриниш эмас.

Янги тартиб ижтимоий муносабатларда қандай акс этиши мумкин ва сўнгги янгилик амалда нимани англатади?

Би-би-си Ўзбек Хизматининг YouTube даги бу ҳафталик жонли мулоқоти ана шу саволлар атрофида бўлди.

Мазуни ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича эскперт Ҳафиза Бўронова ҳамда Тошкентдаги "Омина" масжиди собиқ имоми Фазлиддин Парпиевлар билан муҳокама қилдик.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek