Бобур "Оллоҳ" сўзини ишлатмаганми? - Ўзбекистон ва Бобурийлар тарихи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hindustan Times/Getty Images

Британиялик таниқли ёзувчи, Ҳиндистондаги Бобурийлар тарихи ҳақидаги "Сўнгги Мўғул", "Кўҳи Нур" каби китоблар муаллифи Уилям Далримпл Бобурга Ҳиндистонда кўплаб салбий муносабатда бўлаётганига ўз фикрини билдирди.

Шу кунларда Фарғона водийсига сафар қилган адиб ўз Твиттер саҳифасида Бобурни ҳимоя қила туриб, у ўз китобларида Ислом ҳақида деярли ёзмаганини билдирди.

"Твиттерда Бобурнинг исмини тилга олсанг, масалан кеча унинг Ахсикентдаги уйига борганимда ёзганим ортидан, миллионлаб сангилар (ҳинду экстремистлар) дарров пайдо бўлиб, Бобур террорчи жиҳодчи бўлгани ва ҳоказоларни ёзишади... Аслида эса Бобур (асарларида) ҳеч қачон Оллоҳ сўзини ишлатмаган, балки чўл қавмлари сиғинган самодаги илоҳият - Тангри сўзини афзал кўради. Унинг илмий биографи Стивен Ф. Дейлнинг ёзишича, "Бобур камдан-кам ҳолда Исломни тилга олади".

(Ҳинд шоири) Ранжит мана буни қўшимча қилган: "Бобур чиғатой тилидан ёзган Бобурномадаги "Тангри" сўзини илк Мўғул хотираларини форсчага ўгирган Абдур Раҳмон Хони Хонон "Худо" дея таржима қилган.

Ундан ташқари, Бобурнинг ичкиликни яхши кўргани унинг мутаассиб Ваҳҳобий эмаслигига ишора. Питер Франкопан менга Бобурномадан мана бу иқтибосни юборди: "Ҳар сафар ичкиликдан сўнг юрагим оғриса, шунча кўп шароб ичаманки, бор вужудим йўқолади".

Уилям Далримплнинг бу твити Ҳиндистонда тобора кучайиб бораётгани кузатилаётган ҳинду миллатчилиги манзарасида пайдо бўлмоқда.

Ҳиндистонда давом этаётган Умумхалқ сайловлари арафасида Бобурийлар тарихи бўйича мубоҳасали фикрлар ва аксил-мусулмон ҳиссиётлар яна жунбушга келган.

Америка қизи ўзбек рақсини дунёга танитмоқда

"Бобурийлар масжиди" ҳимоячиси оламдан ўтди

Ўзбекистон Ҳиндистон: Нега афсонавий Тож Маҳал нураб бормоқда?

'Тож Маҳал ҳинду эҳроми эмас'

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek