Янгиланди: Ўзбекистон: Риштон бозори қулфлоқ - ҳоким тадбиркорларни қабул қилмади

Image caption Риштон бозори қулфлоқ

Риштонлик тадбиркорларнинг Би-би-сига арз қилишларича, 21 май куни туман ҳокимлиги уларнинг марказий деҳқон бозоридаги дўконларини ўз қўллари билан бузишларини буюрган.

Хат ҳар бир дўкондорга берилишидан бир кун ўтиб - бозор дарвозалари қулфланган. Дўкон эгалари ва савдогарлар темир дарвозаларни ошиб ўтишга мажбур бўлишмоқда.

Улар ўз дўконларини бузиш учун қанча муддат берилгани, иссиқ ҳавода озиқ-овқат маҳсулотларига нима бўлиши, ҳамда аниқ қаерга кўчишлари бўйича маълумотга эга эмаслар.

Би-би-си ҳоким ўринбосари Содиқ Ҳайдаровга сим қоққанида, у тадбиркорлар масаласи ҳақида эшитиши билан алоқани узиб қўйди ва телефонига қайта жавоб бермади.

23 май куни 20 нафар тадбиркор йиғилиб реконструкция ишлари бўйича штабга боришган, аммо "бизни раҳбарият олдиган қўйишмади" дейди улардан бири.

Тадбиркорлар нафақат кўчиш, балки ўз мулклари учун товон тўланиши ё тўланмаслиги, ҳамда янги жойда кимга қандай жой ажратилишидан бехабарлар.

Баъзи дўкондорлар ўтган йил февралида Риштон бозорида ўтказилган реконструкция ишлари даврида ўз дўконларини бузиб, қайта қуришга мажбур бўлганларини айтишади. Энди улардан яна бузиш сўралмоқда.

"Риштон ҳокими дўконларимизни ноҳақ бузяпти"

Дима Қаюм депутат ва халқ ўртасидаги ишончни уйғота оладими? - Ўзбекистон ва сиёсат

"Бизнинг бозор олдинги сафар ҳам ноқонуний бузди-бузди бўлган, унда судланиб, Бош прокуратураларгача бориб, шуни ютиб чиқдик. Ютиб чиққанимиз учун "Сеними!" деб қўйган жойлари бор эди раҳбарларнинг," - дейди бир дўкондор.

Нега бир йил аввал таъмирланган бозор яна реконструкция қилинаётгани, ҳамда катта йўл ёқасида бўлмаган дўконларнинг ҳам йўлни кенгайтириш ваъжи билан бузилаётганини ҳеч қандай расмий изоҳламаяпти.

"Президентимиз қарорига кўра, марказни ободонлаштириш керак экан. Йўлдан бозоримиз 40 метр чиқади. Бозорнинг орқасидаги снос бўладиган жойларни бузмасдан, яна бозорни бузамиз деяпти," - дея қўшимча қилади у.

Энди нима бўлади? Тадбиркор бир ён, ҳоким бир ён ...ми?

"Янгитдан қилинглар деса, янгитдан қилган бўлсак, қанча сармоя, сарф-харажат кетди. Чўнтагидан қилди ҳаммасини, бола-чақаси бор ҳаммасининг, учта келиним мана шу ерда тирикчилик қилади, болаларини боқади. Бир жойда ишламаса, бошқа жойдан даромад келмаса, булар келиб энди буз дейдими?" - деб нолийди бошқа кекса дўкондор аёл.

Дўкондорларнинг айтишларича, ҳокимият кўчиш учун таклиф қилаётган "Пахта пункт" бозорида улар учун шароит йўқ. Бир тадбиркор у бозорда газ, электр қуввати ва сув йўқлигини айтиб, иссиқ ҳавода ўз маҳсулотларини сотиш имконсиз бўлишини айтади.

"Умуман шароит йўқ у ерда. Уйдан олиб борган нарсангизни бир минутга қолдирмай ачитиб ташлайсиз. Мақсад одамларни йўқ қилишми? Чўнтагидаги тўрт танга пулини олиб бориб ўша ерга ташлаб келиши керакми? Бола боқсинми, у ерни ўнгласинми? Бу ерни буз деганлар, у ерга бориб ўзи турсин-чи?"

Огоҳлантириш хатидан икки кун ўтиб, бозор қулфлоқлигича қолмоқда.

"Бугун бозорқўм билан келишиб битта кичкина эшикни очдирдик, шундан киряпмиз. Лекин бозор атрофидаги 20га яқин уйларни бузиш бошланган," - дейди бир тадбиркор.

Ҳозирда бозорда қурилиш жиҳозлари ва гўшт маҳсулотлари савдоси давом этяпти, аммо нон, мева-сабзавоту озиқ-овқатлар "Пахта пункт" бозоридан сотилмоқда.

Риштон аҳолиси сув танқислигидан азият чекмоқда

"Шавкат Миромонович, бозорни ноқонуний буз, деб буйруқ бердингизми?"

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek