Ўзбекистон: нега бузилишлар кўп? Яна ноқонунийлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Охирги вақтда Ўзбекистонда бузилишлар кўпайди.

Улар орасида хусусий бинолар, бизнесларни ноқонуний бузиш кўпайгани хавотирга солади.

"Озодлик" радиоси хабар тарқатишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли йигит ўз уйининг бузилишига норозилик сифатида 18 май куни ўзига ўт қўйган.

Оқибатда уч фарзанднинг отаси вафот этган, уни қутқаришга ҳаракат қилган онаси баданининг 40 фоизи куйиб шифохонага ётқизилган.

Аксар ҳокимлар катта маблағ сарфлаб барпо этилган биноларга экскаватор солаётганини Президент Мирзиёевнинг "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари билан тушунтирмоқда, лекин бузилаётган ҳамма бинолар ҳам бу дастурга киритилмаган.

Кўп ҳолларда бузиш учун қонуний асос, ҳужжат тақдим этилмаяпти.

Ким айбдор? Ҳоким, тадбиркор ё ... қонунчилик?

Кўп маблағ ва меҳнат эвазига бунёд бўлган бақувват, ҳали яна кўплаб мақсадларга хизмат қилиши мумкин бўлган бинолар бир амалдорнинг оғзаки буйруғи ёки қонунийлиги шубҳа остида бўлган қарорлари асосида бузилаяпти.

Vesti.uz сайти "буза-буз" бўйича Ўзбекистон ҳукуматидан тайинли жавоб ололмаётган фуқаролар худди Шўро замонидагидек Москвага арз қилишмоқда.

Қария Зацепинлар оиласининг Андижондаги Навоий кўчасида уйи бузиляпти.

Қўшниларининг уйлари деярли бузиб бўлинган, аммо қурувчи оилага мос уй топиб бермагани учун улар ундан чиқмаяпти.

Россияда яшаётган қизи Евгения Зацепина Андижонга келган, у давлат идораларига шикоят ёзавериб, тайинли жавоб ололмагач, энди Москвага ёзган.

Шу кунларда Ўзбекистон Адлия вазири ер ажратишда ҳокимларнинг ваколатини қисқартириш зарурлигини таъкидлаб чиқди.

"Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетяпти. Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда", - деган Адлия вазири Русланбек Давлетов.

Ўзбекистонда биноларнинг ноқонуний бузилишини қандай тўхтатиш мумкин?

Би-би-си Ўзбек хизматининг навбатдаги жонли дастури ноқонуний бузилишларга бағишланди.

Унда самарқандлик таниқли журналист Каримберди Тўрамурод қатнашди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ