Ўзбекистон - Россия: Нишолда қилиб, Москвада бойиш мумкинми?

Россия: Москвада нишолда?!. - Севган ишимни бизнесга айлантирдим

Хабарингиз бўлдими ёки йўқ, самарқандлик тадбиркор Икромжон Бердиев иккинчи йилдирки, Москвада нишолда тайёрлаяпти.

Рамазоннинг бу тансиқ таоми Москва бозорларига энди кириб келаётган бўлсада, унга талаб катта.

- Нишолдани тайёрлашдан мақсад, буни кетидан бойиш эмас, мусофирликдаги юртдошларимизга Ватаннинг хотиралари, бир бўлагини улашиш. Нишолдани еб, оз бўлсада Ватанда юргандек бўлишади, - дейди Икромжон Бердиев.

Нон ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Ҳалол луқма" корхонаси эгаси нишолда мавсумий емаклигини таъкидлаб, асосан, бозорлар ва дўконларга улгуржи тарқатаётганини билдирди.

"Россиялик харидорлар учун янги бўлган егуликни қизиқиш билан татиб кўришаяпти, шундай қилиб, нишолда сабаб ўзбек ошхонасининг қанчалик бойлигини яна кўрсатаяпмиз".

Фото муаллифлик ҳуқуқи videograb

Рамазон ширинлиги учун зарур маҳсулотларнинг бир қисми Ўзбекистондан келтирилмоқда.

- Ургутликман, тоғли ҳудудда яшаймиз. Арпабодиён ва етмакни уй томондан ким келса, олиб келишаяпти, - дейди Икромжон Бердиев.

BBC UZBEKнинг Москвада мухбири Соҳиба Ҳаёт нишолда тайёрлаш жараёнида қатнашиб, мухлислари учун мастер класс ташкиллаштирди.

Назардан қочирманг, кўринг ва у кишининг бу ташаббусига нима дейсиз, ўз фикрларингизни ҳам билдиришни унутманг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek