Британия-Ўзбекистон: Юзни таниб олиш - ҳушёрликми ё хуфия?

Британияда полициянинг автоматик юзни таниб олиш технологиясидан фойдаланишига қарши биринчи маҳкама жараёни бошланган.

Кардиф шаҳри яшовчисининг айтишича, полиция камералари ўтган-кетган ҳамманинг юзини суратга олиш билан шахсий ҳаётга дахл қилаётган экан.

Полиция эса қонунни бузмаётганини айтади.

Лондондаги масжид олдида ҳужум

Янги Зеландия масжидидаги террор қурбонлар кимлар эди?

Британиядаги террор ҳужумлари

Ўзбекистонда ҳам юзни таниб олиш технологиясидан фойдаланиш аллақачон бошланган.

2017 йил ноябрида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ўнлаб ходимларга юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга бўлган планшетлар берилганини маълум қилган эди.

Қандай ишлайди?

Камералар ўтиб бораётган ҳар бир йўловчи юзининг биометрик харитасини суратга муҳрлайди.

Ўша шахснинг ўзигагина хос бўлган белгилар кейин қидирувдаги шахслар билан солиштирилади.

2017 йилда худди шу камераларда кардифлик Эд Бриджснинг суратини олишган.

"Мен егулик олиш ва у-бу нарса харид қилиш учун ишхонамдан чиққандим. Кардиффдаги дўконлар жойлашган кўчада полиция машинасини кўриб қолдим. Мен машинадаги "автоматик юзни таниб олиш технологияси" деган ёзувни кўриб улгургунимча, камералар мени суратга олиб бўлган эди. Мен буни шахсий ҳаётимга мисли кўрилмаган даражада дахл қилиш деб ҳисоблайман", - дейди у.

Бу ҳар куни ўзининг ташвиши билан банд минглаб одамларнинг ўзлари бехабар ва розилигисиз биометрик маълумотлари олинади, дегани.

Аммо ҳозирга қадар полициянинг бу маълумотлардан қандай фойдаланишини тартибга солувчи қонунчилик йўқ.

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги

Британиядаги "Liberty" гуруҳи адвокатларига кўра, бу - одамларнинг хабарисиз, уларнинг ДНК ёки бармоқ изларини олиш билан баробар.

Аммо хавфсизлик бўйича экспертлар бу фикрга қўшилмайди.

Уларнинг фикрича, полициянинг заҳиралари кам, жиноятчилик эса кўпайиб бормоқда, терроризм хавфи катта.

Шунинг учун ҳам полицияга бу усулдан фойдаланишига изн берилиши керак, дейишади улар.

Би-би-си мухбирининг фикрича, Британияда бошланган маҳкамада ҳозирда Ички ишлар вазирлиги ва парламентга ҳисобот берувчи мустақил Ахборот вакили идораси ҳам жалб этилган.

Маҳкама қарори бу тизимдан қачон ва қанчалик истифода этиш мумкинлиги борасида муҳим йўриқнома бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02