Ўзбекистон: GM Uzbekistan ва рақобат - импорт божлари тушиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Uzavtosanoat

Давлат солиқ қўмитаси автомобиль ёки ҳар қандай техника ишлаб чиқарувчилар ўз хоҳишлари билан нархларни истаганча оширмасликлари учун импорт бўйича божларни кўриб чиқилишини маълум қилди. Иқтисодчилар ушбу хабарни сенсация, демоқда.

Ўзбекистон: Дунёдаги энг қиммат иш ўрни Ўзбекистонда - иқтисодчи

"Автолар нархи Россиядаги нархлар билан бир хил бўлади"

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев журналистлар билан учрашувда , GM Uzbekistan компанияси йиллар давомида имтиёз олганига қарамасдан, бу автомобилсозлик соҳасини ривожлантириш учун шароит яратишга ёрдам бермаганини таъкидлаган.

У компаниялар учун рақобат муҳитини яратиш мақсадида импорт бўйича божлар қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилган.

Байрам тугади

Солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш тартиблари бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони лойиҳасига кўра, 1 октябрдан Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқаришда монопол корхона бўлган GM Uzbekistan ҳам қўшимча қиймат солиғини тўлайди.

ҚҚС бўйича, жумладан қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, бутловчи қисмлар, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланувчи материаллар ва технологик ускуналарга нисбатан бир қатор имтиёзлар бекор қилиш режалаштирилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
1 июндан автомобиллар сўмга сотилиши эълон қилинган.

Мубин Мирзаев Андижонга ташрифи вақтида маҳаллий автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашганганида импорт қилинаётган эҳтиёт қисмлардан 2−3 баробар арзон турувчи маҳсулотлар мавжудлигига гувоҳ бўлган.

Бироқ унга кўра, GM Uzbekistan маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан маҳсулотларни сотиб олмаяпти. Солиқ қўмитаси мулозими автомобиль заводи ҳеч кимга ҳисоб бермаслигини айтган.

"Завод импорт қилади. Биз имтиёзлар бердик, бироқ у ички бозордан 2−3 баробар қимматга импорт қилмоқда. Эртага ҚҚСни жорий этганимиздан сўнг, ҳужжат бўлади, ҳисоб-фактура бўлади. Унда барча импорт нархлари кўрсатилган бўлади. Ҳозир ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ: қаердан, кимдан, қанчага Ҳеч ким текширмайди. Чунки имтиёзлар бор. Солиқчига бу керак эмас, чунки ҳатто текширган тақдирда ҳам у: „Солиқларни тўламасам, бу менга нима учун керак", - деб жавоб беради", - дея таъкидлган ДСҚ раҳбари ўринбосари.

Муносабат: Сенсация! Бунақаси бўлмаган!

Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги иқтисодий соҳада қабул қилинаётган қарорларга ўта танқидий ёндашаётган иқтисодчи Юлий Юсупов автомобил импортига божларининг туширилишини сенсация дея баҳолади.

"Сенсация, рақобат муҳитини яратиш учун импорт автомобилларининг нархи туширилади. Шундай қилиб биз бозор иқтисодиётини қурамиз. Мени чимчиланглар, бунақаси бўлмаган", дея ҳайратини изҳор қилган у.

Ўзбекистонда ҳозирча ягона енгил автомобиль ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan кўплаб танқидларга нишон бўлиб келади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистон: Дунёнинг қашшоқ давлатларидан бирининг амалдорлари нега қиммат машинада юради?

Харидорлар завод машиналари бошқа давлатлар билан солиштирганда қимматлиги ва уни сотиб олишда пора бериш ҳолларидан нолийди.

Автомобиль заводи Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам танқидларига сабаб бўлган.

Президент "10 минг ишчи ўрни яратмаса бундай завод бизга керакмас", деган.

Импорт автомобилларига қўйилган баланд божлар гоҳида кулгили ҳолатларга сабаб бўлгани ҳам айтилади.

ЎзАнинг хабар беришича, Фарғоналик киши Қирғизистондан 2та Нексия автомашинасини 1300 долларга сотиб олган ва 600 доллар сарфлаб Ўзбекистонга олиб ўтган. Айни шу машиналар 5200 долларга баҳоланиб давлат фойдасига мусодара қилинган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek