Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов: Ислоҳотлар ортга қайтмайди

Адлия вазири Русланбек Давлетов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати ҳайъати Лондонда бўлди.

Ҳайъат Ўзбекистонда "Инглиз ҳуқуқи"ни жорий қилиш, ҳуқуқшуносликка ихтисослашган Британия олий ўқув юртлари билан Ўзбекистонда таълимни йўлга қўйиш йўл ва имкониятларини Британ расмийлари мулозимлари билан муҳокама қилганлар.

Адлия вазири Русланбек Давлетов Би-би-си Ўзбек хизматига интервью берди.

У Ўзбекистондаги ҳозирги коррупцияга қарши кураш, собиқ мансабдорлар устидан маҳкама жараёнларини ёпиқ ўтказишга қарор қилингани нақадар асосли экани, Тошкент пропискаси ҳақидаги саволларга жавоб берди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун Telegram-каналимизга обуна бўлинг.

Бу мавзуда батафсилроқ