Ўзбекистондан тортиб, АҚШ гача: Агар сиз президент қизи ё куёви бўлсангиз...

Сиёсат ва ҳокимият: Агар сиз президент қизи ё куёви бўлсангиз... - сўнгги йилларда минтақа давлатлари бўладими ёки дунё, президент оилаларининг мамлакат сиёсий ҳаётида қанчалик фаоллашиб бораётгани таҳлилчиларнинг алоҳида эътиборларига молик мавзулардан бирига айланган.

Турли ижтимоий мулоқот тармоқларида энг кўп баҳсу мунозараларга сабаб воқеълик экани кузатилган.

Кимдир буни бошқарувдаги тизим табиати, президент отанинг қудратига йўйаётган бўлса, бошқаси бунга қобилияти, салоҳияти бўлса, нега йўқ, у ҳам ўша мамлакатнинг бир фуқароси, қаддини урсин, омадини берсин, дея муносабат билдирган.

Яна бирлари эса, президентлар фарзандлари билан боғлиқ воқеалар ривожини "хайрлиси бўлсин", дея анчайин "хавотир" билан кузатиб турганликларини айтишган.

Сиёсий таҳлилчилар эса, ўз таҳлилларида ҳали-ҳануз анчайин эҳтиёткор мавқеъда, уларга кўра президент отанинг қизи бўладими, куёви ёки ўғли, ўз яқинларини ишга олиши ҳуқуқчилик нуқта назридан манфаатлар тўқнашуви талқинида мақбул иш бўлмаслиги мумкин.

Аммо таҳлилчилар баҳоси, тандқичилар танқиди ва оддий одамларнинг қизғин акс-садоларига қарамай, бу каби тажриба ҳануз амалда.

Каримов даврида ухлаган матбуотни Мирзиёев қизи уйғотадими?

Ўзбекистон, Тошкент: Шавкат Мирзиёев тўнғич қизи ҳам ишга олинди

Ўзбекистон, мода ва бизнес: Гулнора Каримова ўрнига ким келди?

Ўзбекистон: Гулнора Каримова Президент Мирзиёев сиёсатига "молиявий ва жисмоний" ёрдам беришни истайди

Дейлик, халқаро баҳоларда дунёнинг энг демократик иккита давлатидан биттаси сифатида кўрилувчи Америка Қўшма Штатларида президент Дональд Трамп қизи Иванканинг қанчалик сиёсий фаоллиги биргина сўнгги ҳафталарнинг ўзида яна қатор саволларни ўртага отмай қолмаган.

Иванка Трамп яқинда Японияда бўлиб ўтган йирик йигирматалик саммитида олдинги планда бўлган.

Олиймақом учрашув ниҳоясида у отасининг ёнида дунё раҳбарлари билан суратга ҳам тушган.

Бу ўз навбатида Иванка Трампнинг Оқ Уйдаги роли ўзи нимадан иборат, деган саволларни пайдо қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи HTTPWWW.PRESIDENT.TJ

Худди шу манзарада минтақавий таҳлилчилар бунга ўхшаш ҳолат аксарият Марказий Осиё давлатларига ҳам бирдек хос эканига, йилларки, эътибор қаратиб келишади.

Ўзбекистон илова бу каби давлатларда президентларнинг яқинлари мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги элчиси бўладими, Сенат раиси ёки шаҳар ҳокими, бир ёки бирваракайига бир нечта лавозимни эгаллаб келишган ёки туришибди.

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш марказининг Mossack Fonseca ҳуқуқий ширкати сиздирилган маълумотларига асосланган 2016 йилги тадқиқотда эса, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қизлари қиймати миллиардлаб долларга баҳоланадиган олтита олтин конларига эга ширкатнинг 56 фоиз ҳиссаларини бошқаришлари ҳам иддао қилинганди.

Орада қўшни Тожикистонда мансабдор шахсларга яқинларини ишга олишлари расман ман этилган.

Аммо таҳлилчилар янги чекловлар манзарасида Тожикистондаги нуфузли ўринларни президент ва вазирларининг фарзандлари эгаллаб олишганига эътибор қаратишганди.

Буларнинг барчаси орада "Марказий Осиё: демократиями ва ё монархия, Марказий Осиёда демократия ишлайдими? Балки хонликлар ва бекликларга қайтиш маъқулдир?", - каби саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.

Бошқа томондан, таҳлилчилар диққат-маркази ва хулосасидаги бу каби саволлар ҳалича бирор бир минтақа давлати оммавий-ахборот воситаларида ўзининг таҳлилий талқини, баҳосини топмаган.

Оддий аҳоли, оддий одамларнинг бу хусусдаги фикр, мулоҳаза ва муносабатлари ҳам аксарият ҳолларда ўзаро суҳбатлар ёки ижтимоий мулоқот тармоқларидаги коментлардан нарига ўтмаган.

Би-би-сининг Шимолий Америка бўйича мухбири Энтони Зуркер АҚШ мисолида Иванка Трампнинг юксалишини таҳлил қилади.

Бир кўринг-чи ва фикрларингиз бўлса, албатта ўртоқлашинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek