Ўзбекистон: Бузилишлар Мирзиёев обрўсини туширмоқда - лондонлик таҳлилчи

Олий Мажлиснинг уч нафар депутати ҳукуматдан аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган қурилиш ва бузилишлар юзасидан дарҳол тушунтириш беришни сўраган. Ижтимоий тармоқларда фаол депутатлар Расул Кушербаев, Абдурашид Абдуқодиров ва Акмал Умрзоқов маҳаллий матбуотда чоп этилган мурожаатда айрим ҳокимларни маҳаллий тадбиркорлар билан тил бириктиришда айблашган.

Депутатлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида фуқароларга кўчмас мулклари бузилгани учун деярли 300 млрд сўм миқдоридаги компенсация пуллари берилмаганлигини эслатишган.

Мирзиёев Tashkent Cityда нималарни кўрмади?

Ўзбекистон, Яккабоғ ҳодисаси: “Ҳокимлар, оддий одамларни бурчакка тиқаверманг!”

Ўзбекистон матбуоти: Яккабоғдан Сижжакгача...

Қонуншунослар бузилишлар миқёсини "уруш ҳолати"га қиёслаганлар.

"Айрим ҳоким ёки раҳбарлар ўзларини чексиз ваколат эгаси ҳисоблаб, уруш ҳолатларида бўлгани сингари фақат натижа учун ҳаракат қилаётганини Ўзбекистон дунёга юз тутаётган бир шароитда қайси қолипга сиғдириб бўлади?

...Йиллар давомида хароба ҳолдаги мактаб, боғча, касалхона ёки ички йўлларни қуриш, ичимлик сувини келтириш, маданият масканларини яхшилаш учун топилмаган маблағ, қайсидир мансабдор, учар «тадбиркор»нинг шахсий бойлик ортириш мақсадига «тасодифан» мос тушадиган бозорларни қайта қуриш, кўп қаватли уй-жой барпо этишга маблағ ҳам, ғайрат ҳам топилавериши ғалати эмасми" дейилади мурожаатда.

Image caption Депутатлар бузилишлар миқёсини "уруш ҳолати"га қиёслаганлар

Улар ҳукуматни Янгийўл шаҳри, Риштон, Олтиариқ, Қамаши, Яккабоғ, Сариосиё туманларидаги аҳвол бўйича бўйича зудлик билан парламентда депутатлар ва жамоатчиликка асослантирилган тушунтириш бериши, эшитув натижаси бўйича эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зарур чоралар қўллаши зарурлигини айтишган.

20 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ғазабга минган тадбиркор унга тегишли бинони зўравонларча бузиб ташлашга уринган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборганди.

Ҳодисадан бир кун ўтиб, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни "асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўймаслик" ҳақида қатъий огоҳлантирган.

Лондон университетидан таҳлилчи Алишер Илҳомов аввалроқ Тошкентдаги бузилишлар юзасидан ўзининг қатор кузатувларини эълон қилган.

Би-би-си у билан боғланиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонни янгилаш ҳаракатлари жойларда нега бу каби тус олаётгани ҳақида сўради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek