Тошкент ва ташқи савдо: Ўзбекистон экспорти шунчалик ўсдими?

Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Бишкекдаги учрашуви чоғида қишлоқ ҳўжалиги йўналишида ҳам қатор ҳужжатларни имзолашган. Унга кўра, ўсимликлар карантини, минерал ўғитлар ташиш бўйича ҳамкорлик қилиш, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида икки тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, "Йўл харитаси" қабул қилинган.

Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ҳамкорлиги сўнги йилларда янги поғонага кўтарилиб бормоқда.

Бироқ савдо-сотиқ масаласида ҳал этилмаган муамоллар ҳам талайгина.

Масалан, ўтган йили қўшни давлатга ишонган қирғиз деҳқонлари картошкасини сота олмай, аксариятининг меҳнати зое кетди.

"Икки давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш жараёнида ҳужжат ишларини осонлаштиришни ҳал этиб беришса яхши бўларди. Логистика, етказиб бериш бўйича муаммолар жуда кўп", - дейди хусусий тадбиркор Гулноз Касеева Би-би-си билан суҳбатда.

Минтақа ва сиёсат: Қирғизистон Ўзбекистон билан ер алмашмайди, Ўрта-Тўқай тақдири нима бўлади?

Ўзбекистон-Қирғизистон: "Дўстлик" чегара ўтиш маскани очилди

Президент Мирзиёев қирғиз ҳамкасби Жээнбековни қабул қилди

Экспорт ва импорт ҳажми

Қирғизистон Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, икки давлат ўртасидаги савдо кўрсаткичи йилдан йилга ошмоқда.

Дейлик, 2017 йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми 41 млню сўмни ташкил этган.

Унинг 37 млн. сўми импорт бўлса, экспорт 4 млн. сўм бўлган.

Ўтган йили қишлоқ хўжалик молларининг айланма ҳажми 62 млн. сўмга етиб, экспорт эса 8 млн. сўмгача кўтарилган.

"Биздан қўшни давлатга зотдор отлар, олма, қуритилган мевалар кетади. Улардан асосан мева-чевалар келади. Маҳсулотларни экспорт қилишда Ўзбекистон тарафидан ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ. Ўзбекистондан биз ички бозорни таъминлай олмаган маҳсулотлар келаяпти. Юқоридаги имзоланган келишувлар ҳам экспорт билан импортга имкон яратади. Қирғизистон Ўзбекистонга ўзининг экспорт қиладиган молларини таклиф қилади. Улар қанча ҳажмда, қандай маҳсулотлар кераклигини айтади. Шунда фойдали иш олиб боришга имконият пайдо бўлади. Савдо-иқтисодий тармоқда ҳамкор ишхона ва лойиҳаларни, маҳсулотни қайта ишлаш, уни ўраб, бошқа давлатларга экспортловчи логистик марказларни барпо этиш ҳақида сўз бўлади", - дейди Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги вакили Ринат Токбаев.

Бошқа мутахасисларнинг сўзларига кўра, авваллари асосан Қирғизистоннинг қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, чегара очилганидан бери аксинча кўшни давлатдан импорт кўпайиб кетди.

"Биз ҳозир ютқазмоқдамиз. Булар сўнгги 4-5 йил ичида экспортни 5 баробарга ошириб олди. Бизники эса ўрнидан жилгани йўқ. Бу Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ишни уддалай олмаганлигидан. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо-сотиқнинг ҳажми юқорилади, дейишмоқда. Бироқ тузилиши қандай? Ўзбекистоннинг фойдасига бўлмоқда. Ўша маҳсулотларнинг 70 фоизи импорт, 30 фоизинигина экспорт ташкил этмоқда", - дейди академик Жамин Акималиев.

Савдо мувозанати

Акималиевнинг айтишича, Қирғизистонга Ўзбекистоннинг мева маҳсулотлари кўп олиб кирилаётгани сабаб, маҳаллий деҳқонлар ички бозорга ўз маҳсулотларини сота олмаяптилар.

"Ҳозиргидек мувозанат билан савдо қилиш Қирғизистоннинг махаллий ишлаб чиқарувчиларига тўғридан-тўғри зарба бераяпти. Мен жанублик танишларим билан гаплашиб тураман. Улар йиғлаб ўтиришибди. Нима учун мувозанат йўқ, дейишмоқда. Уларнинг барча маҳсулотлари кираяпти, биз эса ўз молларимизни ўтказа олмаяпмиз, дея арзланишмоқда", - дейди Жамин Акималиев.

Image caption Жамин Акималиев

Ўзбекистон узоқ йиллардан бери савдо-сотиқни мукаммал ўзлаштирган давлат эканини урғулаган мутахассислар қирғиз ҳукумати савдо мувозанатини тўғрилаш учун дадил ҳаракат қилиши керак, дейдилар.

Масалан, картошка, сут, гўшт маҳсулотларини экспорт қилишга имконият бор.

Шунингдек, улардан ўғитлар сотиб олмасдан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини айирбошлаш ҳар икки тараф учун ҳам бирдек фойдали бўлади, дейишади.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 96 та қирғиз компанияси иш олиб борса, Қирғизистонда 200 дан ортиқ қирғиз-ўзбек қўшма корхоналари мавжуд.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek