Ўзбекистон Португалиядан кўп электр истеъмол қилади, бироқ…

Ўзбекистоннинг кўплаб қишлоқларида одамлар йилнинг қиш-қировли кунларини шам ва чироқ билан ўтказишга мажбур бўлаётганларига кўп йиллар бўлиб кетди. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Uzbek
Image caption Ўзбекистоннинг кўплаб қишлоқларида одамлар йилнинг қиш-қировли кунларини шам ва чироқ билан ўтказишга мажбур бўлаётганларига кўп йиллар бўлиб кетди.

Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан ҳам кўп электр энергияси истеъмол қилаяпти дейдиганлар Португалияни назарда тутган бўлсалар, Португалиянинг аҳолиси Ўзбекистон аҳолисидан уч баравар кам эканлигини ҳам ёдда тутмоқлари лозим.

Ўзбекистонда "Ўзбекэнерго" деган ташкилот монополист экани, моҳиятан монополия бўлган тизим самарасиз бўлиши, бундай тизим ўз ичида рўй берган коррупцион ҳолатларни ҳам нарх-наво кўтариш ҳисобига "ёпди-ёпди" қилиб юбориши ҳақида анчадан буён гапириб келинади.

Мамлакатда монополиялар ислоҳ этилмас экан, қимматчилик давом этавериши аёнлашган, шу сабабдан ҳам шу йил март ойида "Ўзбекэнерго"ни уч ташкилотга бўлишга қарор қилинди: "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари.

Экспертлар электр энергияси ишлаб чиқарадиган тузилма алоҳида бўлиши, электр қувватини истеъмолчига етказиш ва уни тақсимлаш билан бошқа-бошқа тузилмалар шуғулланиши соҳа манфаатига хизмат қилади деб ҳисоблайдилар.

Аммо афтидан янги ташкил қилинган электр тармоқлари акционерлик жамиятлари раҳбарлари ҳам нарх-навони оширишни ўзларининг иқтисодий ҳолатини яхшилашнинг энг осон йўли деб ҳисоблайдилар.

Раҳбарлар яна электр ҳақини ошираётганлари ҳақидаги янгилик аҳолининг норозилигига сабаб бўлишини яхши биладилар, бунга важ сифатида келтираётган аргументларини бугунги замонда текшириш унча қийин иш эмаслигини ёддан чиқарадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Интернетда эълон қилинган дунё бўйлаб энергия манбалари истеъмол қилиниши ҳақидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2018 йили электр энергиясини энг кам истеъмол қилган беш мамлакатдан бири бўлган.

Агар Янги Зеландия ва Португалия сингари ривожланган мамлакатлар кўрсаткичлари нега пастлигига қаралса, Янги Зеландиянинг аҳолиси сони 4 миллион 780 минг кишини ташкил этишини, Португалия аҳолиси эса 2010 йилдан буён кўпайиш ўрнига камайиб бораётгани ва ҳозирда 10 миллион 220 минг кишига тушганини кўриш мумкин.

Ўтган йили қарийб Ўзбекистонга тенг электр истеъмол қилган Руминияда ҳам аҳоли тобора камаймоқда, 23 миллиондан 19 миллионга тушган.

Расмий рақамларга кўра, Ўзбекистон ўтган истеъмол қилган деб кўрсатилган 54 млрд КВт/соатнинг ичига қўшни мамлакатларга сотилган электр энергияси ҳам киради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Қувайтда 4,7 миллион, Чехияда 10,6 миллион, Венесуэлада 28 ярим миллион, Жазоирда 43,2 миллион, Колумбияда 50,3 миллион аҳоли истиқомат қилади.

Ҳозир Хитой дунёдаги электр энергиясини энг кўп ишлатадиган мамлакатга айланган.

Хитойда 6167 Тераватт ёки 6 триллион 167 миллиард КилоВатт/cоат электр энергияси 2018 йили истеъмол қилинган.

Тошкент шаҳрининг янги электр ҳисоботи бўйича эксперимент бошланган Юнусобод туманида истиқомат қиладиган Маҳмуд Йўлдошевнинг айтишича, бугунги кунда ҳам кўча-кўйда оқиб ётган сув, кундузи куни ўчирилмаган электр лампочкаларини кўриш мумкин ва электр қувватини тежашни билмаймиз, десак тўғри бўлади, дейди.

Аммо Ўзбекистонда кўплаб электр истеъмол қиладиган жиҳозлар эскирган ва улар кўп энергияни сарфлаши ҳам ҳақиқат.

Бунга электр энергияси таъминотида истеъмолчига етиб боргунича 20 фоиз электр энергияси йўқолиб кетиши, бунинг сабаби эса тизим эскирганида эканини қўшиш мумкин.

Бундан уч йил олдин Ўзбекистондаги 25000 дан ортиқ паст кучланишли электр тармоқларини таъмирлаш, 5000 дан ортиқ трансформатор подстанциясини алмаштирмаса бўлмаслиги айтилган эди.

Қувайтда 4,7 миллион, Чехияда 10,6 миллион, Венесуэлада 28 ярим миллион, Жазоирда 43,2 миллион, Колумбияда 50,3 миллион аҳоли истиқомат қилади.

Бундан уч йил олдин Ўзбекистондаги 25000 дан ортиқ паст кучланишли электр тармоқларини таъмирлаш, 5000 дан ортиқ трансформатор подстанциясини алмаштирмаса бўлмаслиги айтилган эди.

2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг электр истеъмоли 112 млрд КВт/соатни ташкил этади деб кутилмоқда.

Шунинг учун АЭС барпо этишга, 25та қуёш ва 10та шамол электр станцияси қуришга қарор қилинган.

Тошкент яшовчиси Маҳмуд Йўлдошев ўз оиласидаги электр истеъмоли, Ўзбекистондаги электр қуввати тежамкорлиги маданияти ва энергия тежайдиган жиҳозлар камлиги ҳақида.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Маҳмуд Йўлдошев ўз оиласидаги электр истеъмоли, Ўзбекистондаги электр қуввати тежамкорлиги маданияти ва энергия тежайдиган жиҳозлар камлиги ҳақида

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ