Ўзбекистон: Тошкент ИИБлари юзни таниб оладиган камералар олди. Улар қандай ишлайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи iibb.uz

Тошкент шаҳридаги ички ишлар идоралари оломон ичидан одамларни таниб олувчи махсус камералар билан жиҳозланган автобусларни олган.

Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, унча катта бўлмаган автобуслар "ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш мақсадида 360 градусда ҳаракатланадиган интеллектуал камера билан жиҳозланган".

"Маълумотлар базаси тизими билан интеграциялаштирилган камералар назарга тушган фуқароларнинг шахсини аниқлаш "қобилиятига" эга.

Бу эса қидирувда бўлган шахсларни кўпчилик орасида ҳам аниқлашга имкон яратади.

Ўзбекистон ИИВ Янгийўл таксичилари ғазабига учраган ходимни ишдан олди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мажбурий соқолсизлантириш бўйича сукут сақламоқда

Ўзбекистон: Шабнам Оллошкурова иши - жазолаш психиатрияси қайтмоқдами?

"GPS"-тизими орқали туман ҳудудининг қайси қисмида хизмат автомобиллари борлигини, ва уларга яқин атрофда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериш мумкин".

Ҳозиргача жами тўққизта мобиль марказ пойтахтдаги туман ИИБларига топширилган.

Қандай ишлайди?

Ўзбекистонда юзни таниб олиш технологияси бундан икки йил мудаддам жорий этила бошланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Xabar.uz

2017 йил ноябрида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ўнлаб ходимларга юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга бўлган планшетлар берилганини маълум қилган эди.

Хўш, автоматик юзни таниб олиш технологияси қандай ишлайди?

HD ёки юқори резолюцияли камералар оломон орасидаги барча юзларни аниқлайди.

Улар ўтиб бораётган ҳар бир йўловчи юзининг биометрик харитасини суратга муҳрлайди.

Ўша шахснинг ўзигагина хос бўлган белгилар кейин қидирувдаги шахслар билан солиштирилади.

Масалан, Британияда полиция бу технологиядан асосан футбол ўйинлари, концертлар ва бошқа оммавий тадбирларда фойдаланиб келади.

Ўша шахснинг ўзигагина хос бўлган белгилар кейин қидирувдаги шахслар билан солиштирилади.

Масалан, Британияда полиция бу технологиядан асосан футбол ўйинлари, концертлар ва бошқа оммавий тадбирларда фойдаланиб келади.

Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари камералар шахсий ҳаётга дахл қилишини айтишган.

Аввалроқ Британияда полициянинг бу каби камералардан фойдаланишига қарши биринчи маҳкама жараёни бошланган.

Кардиф шаҳри яшовчисининг айтишича, полиция камералари ўтган кетган ҳамманинг юзини суратга олиш билан шахсий ҳаётга дахл қилаётган экан.

Полиция эса қонунни бузмаётганини айтиб келади.

Шу йил майида АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри қонунчилари полициянинг юзни таниб олувчи технологиядан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилишган.

Унга мувофиқ, шаҳар полицияси ва нақлиёт тизимида бу каби технологиялар ишлатилмайди.

Бундан ташқари, юзни таниб олувчи технологияни сотиб олиш учун шаҳар маъмуриятининг рухсати талаб қилинади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи iibb.uz
Image caption ИИББга кўра, жами тўққизта мобил марказ пойтахтдаги туман ИИБларига топширилган

Британиядаги "Liberty" гуруҳи адвокатларига кўра, бу - одамларнинг хабарисиз, уларнинг ДНК ёки бармоқ изларини олиш билан баробар.

Аммо хавфсизлик бўйича экспертлар бу фикрга қўшилмайди.

Уларнинг фикрича, полициянинг заҳиралари кам, жиноятчилик эса кўпайиб бормоқда, терроризм хавфи катта.

Шунинг учун ҳам полицияга бу усулдан фойдаланишига изн берилиши керак.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ