Ўзбекистон янги тилга ўтиши мумкинми?

Бахтиёр Шоҳназар Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK
Image caption Бахтиёр Шоҳназар мақоласини бир чимдим туз билан қабул қилиш мумкин.

Здравствуйте, салам алейкум!

1997 йил февраль ойида Ўзбекистондаги "Ҳуррият" деган независимая газетада "Ўзрус тилини развивать қилайлик" деган научная статьям опубликовать қилинганди.

Тогда бу статьям правительствонинг высший эшелонларида "на ура" кутиб олинганди. Потому что, у ерларда ишлайдиган руководителлар, замлари и сотрудникларнинг основной қисми мактабдаям, университетлардаям только русский класслар и факультетларда обучение қилишган.

Неперспективный тилни изучать қилиш учун бекорга вақтни терять қилиб ўтирмасдан, тўғри қилишган.

Но, айрим недальновидныйлар статьямнинг сутига тушунишмаган. Ўшанда мен "поживем увидем" деб қўяқолганман. Мен прав эканлигимни, вот, замон кўрсатяпти.

Повседневний тил

Ўзрус тили повседневний ҳаётга полностью кириб кетган.

Бир йил олдин Ўзбекистонга борганимда мен ўзим лично бунга убедиться қилдим.

Почти 23 йил олдин статьямда қилган предсказанияларим ҳаётда ўз тасдиғини полностью топибди!

Мен иностранец бўлганим учун, ўзгаришлар сразу кўзимга ташланди.

Алоқадор мавзулар:

Владислав бир йилда қандай ўзбекча ўрганди?

Ўзбекистон: Бош муаммо секс ёки sex?

Ўзбек тили нега амалда давлат тили бўлолмади?

Ўзбекча ўрганаётган россиялик талабалар

Научное предсказаниемни ҳаётда кўриб, роса волноваться қилдим.

Одамлар ўзрус тилини жуда яхши усвоить қилишган.

Даже, ёши олтмишдан ошган бабуля ва дедуляларимиз ҳам бемалол гапиришяпти.

Например, узоқ қишлоқдаги бозорга кирсам, бир пенсионер онахон сотаётган товари ярлыкига "чеснок" деб ёзиб қўйибди.

Интересоваться қилиб, "чеснокни ўзбекчаси нима бўлади?" деб сўрасам, "чеснок-да, яна нима бўлариди?" деди.

"Мани чесногим высший сорт" деб добавить қилиб қўйди.

Значит, "саримсоқ" ўтмишдаги пережиток бўлиб кетибди.

Бир куни Тошкент центридаги шикарный кўчада адашиб қолдим.

Бир йигитдан "Дружба Народов"га қандай борсам бўлади?" деб сўрадим.

У эса "Братан, Алайскийнинг ёнидан ўтиб, прямо кетасиз, заправка келади, кейин мостдан ўтиб, чапга поворот қиласиз" деди.

Больницада

Указательний бармоғимни кесволгандим, поликлиникага бордим.

Медсестра обработка қилиб, перевязка қилиб қўйди.

Больницаларда докторлар ҳам, пациентлар ҳам аллақачон ўзрус тилига полностью ўтиб бўлишибди.

Научный ишим учун озгина обследование қилдим.

Доктор пациентидан "нима беспокоить қиляпти?" деб сўраса, больной "беременнийман, давлением билан сахарим ошиб кетди, почкам беспокоить қиляпти, моча билан қон анализи топширишим керак, лечение назначить қилиб беринг" деяпти.

Аэропортда

Image caption НАКУХЙ ёки Ўзбекистон Ҳаво Йўлларида кўпчилик ўзбекча гапирмайди, ўзрус тили асқатади.

Аэропортда паспорт контролда узоқ кутмасдан, чегарадан ўтса бўлади.

Таможнядан кейин зелёный коридор очиб қўйишибди.

Индияга виза отмен бўпти, энди посольствога бормасдан, прямой самолётга билет олиш мумкин экан.

Индияда орган пересадка қилдириб келаётганлар ҳам бор.

Нагрудной камераларга ўтилгандан кейин гаишникларга иш қолмабди. Олдин йўлда тўхтатиб, "нарушение қилдингиз, штраф тўлайсиз, правангизни лишать қиламиз" деб, угрожать қилишарди.

Руководящий должностларда ишлайдиганлар ўрисча матлардан жуда яхши фойдаланишяпти.

Интернетда кўрдик, ўзрусча сўкиш сўзларини одамларга етказиб бериб, ўзрусчани продвигать қилишга катта вклад қўшишяпти.

Холтўра ё Халтура?

Русскоязычный мактаб ва вузларда, в основном, ўзбек болалар ўқишяпти.

Бу, в недалёком будущем, ўзрус тилида гапирадиганлар кўпайишини гарантиялайди.

Или, диплом олгандан кейин, улар юз процент русча гапириб, спокойно делопроизводствониям олиб боришаверади.

Айтганча, ўзбекча от ва фамилиялар русча произношениеда ёзилишига ҳеч ким против эмас-ку?!

Масалан, паспортларда Холтўра - Халтура деб, Жўраев - Джураев, Қулмат - Кулмат деб ёзилган.

Одамлар подсознательно шунга склонность кўрсатишмоқда.

Ўзбеклар заграницага чиққанида англислар ўзбекча отларни ўқишга қийналиб, мучиться қилишади, деб ўйлашади, шекилли.

Шу учун паспортларнинг англисча страницасида русларнинг правописаниесидан олинган правило ишлатиляпти.

"Х" ҳарфининг мягкийсиям, твёрдыйсиям "кх" шаклида ёзиб бериляпти.

Но, англисларнинг мозглари яхши ишламайдими дейман, барибир Ҳасанни - Касан, Қаҳҳорни - Каккар, Шоҳистани - Шакиста деб произносить қилишяпти.

Бу проблемани ООНга представить қилиш керак.

Бир секрет айтсам...

Исми, отчествоси ва фамилиясини она тилида тўғри ёзолмаган нация ассимиляция бўлиши вероятности катта.

Чунки чувство национального достоинстваси қолмаслиги мумкин.

А "мустақиллик" или "мусаффо осмон" деган гаплар для галочки, холос.

Мен бунга ўзим убедиться қилиш учун эксперимент олиб бордим.

21 октябрда госязык ҳақидаги закон қабул қилинганига ўттиз йил бўлади.

Шу сабабли, август ойида "Фейсбук"да президентга обращение қилиб, октябр ойини отдельно праздновать қилиш ҳақида таклиф бердим.

Внимание обращать қилишмади.

Оригиналний пример

1977 йилда "Прошу слова" деган кино снимать қилинган.

Кинодаги основной герой хотин исполком раиси бўлади.

Эри эса - "Спартак" бывший игроги.

Хотини шаҳарни развивать қилиш учун бир проект тузиб, эридан мнениесини сўрайди.

Эри "проектингнинг перспективаси йўқ" деб, издеваться қилади.

Шунда хотини жуда чиройли отвечать қилиб: "Миша, сен бир умр "Спартак"да ўйнадинг, аммо Спартак бўлолмадинг" дейди.

Бу примерни нимага келтирдим?

Признавать қилиш керак, ўзбек тили ўттиз йилдан бери давлат тили бўлса ҳам, на самом деле позициясини рус тилига бериб қўйган.

Ҳозир ўзбек тили реанимацияда лечение олаяпти, деса бўлади.

Комадан чиқадими, чиқмайдими - Бог знает.

Қодирий ўзрусчада

Внимательно эшитинглар: агар ўзрус тили ҳам давлат тили бўлса, ҳеч бўлмаса ўзбек тили элементлари яна узоқ йиллар сохранить қилинган бўлур эди.

"Переходной мост" вазифасини бажарадиган ўзрус тилини развивать қилиш - актульний вопрос.

В качестве эксперимента, пулни госзяыкка сарфламай, ўзрус тилида китоблар издавать қилишга ўтиш керак.

Например, Абдулла Қодирийни биласизлар, великий узбекский писатель бўлган.

Мен унинг "Ўткан кунлар" романини ўзрус тилига перевод қилишни бошладим.

Вот, романдан ҳамма биладиган тўйдан кейинги сцена.

Кумуш: "Сиз ўша чувакмисиз?" Оташ: "Ҳа, ман тот самийман".

Иккаласиям неожиданно бир-бирига изумленно термулиб қолишди.

"Ожидать қилинмаган бахт" деди Кумуш.

По моему, Ўзрус тили и дальше развиваться қилаверади.

Таҳририятдан: ББС Ўзбек хизмати нуқтаи назари муаллиф фикри билан мос тушмаслиги мумкин ва бу борада сиз ҳам ББС Ўзбек Хизматининг bbcuzbek.com вебсаҳифаси, YouTube, Facebook ва Одноклассникидаги BBC UZBEK каналларида ўз фикрингизни бўлашинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek