Ўзбекистон: Монополия ё халқ - янги бож тарифлар кимни ҳимоя қилади?

Image caption Ўзбекистонда янги йилдан 300та товарга янги бож тўловлари киритилади

Келгуси йил 1 январидан ҳозирда божхона тўловларига тортилмайдиган 300та маҳсулотга бож тўловлари ўрнатилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрда имзолаган қарорда белгиланган.

Бу қарорга изоҳ берган Ўзбекистон ҳукумати расмийлари янги импорт тарифлари мамлакатда нарх-навонинг ошишига таъсир қилмаслиги, ҳамда бу тарифлар монополиялар ривожланишини бартараф қилишга хизмат қилишини айтишди.

Аввалроқ Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги божхона тўловларининг оширилиши мамлакат ичида юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қулай шароитлар яратиши билан изоҳлаганди.

Таҳлилчилар ун, нон, сут ва гўшт маҳсулотлари, шакарга ўрнатилаётган божхона тўловлари ҳукумат чораларининг халқ манфаатини нақадар ҳисобга олишидан дарак беришини айтишмоқда.

Президент қарори билан янги йилдан кундалик эҳтиёж учун маҳсулотларига қуйидаги божлар жорий қилинади.

  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари - 15-30% божхона тўловлари (болалар кийимлари - 10%).
  • Пойафзал - 20% божхона тўлови.
  • Гигиена воситалари ва косметика маҳсулотлари - божхона тўловлари 20-30 % ставкалари.
  • Идиш-товоқлар - 15% божхона тўлови, ошхона буюмлари - 20%.
  • 30% - газ плиталари.
  • 20% - маиший идиш-товоқ ювиш машиналари, кир ювиш машиналари, чангютгичлар, кондиционерлар, бошқа элекит механик жиҳозлар, совутгичлар, музлатгичлар, элект плиталар, сув иситиш мосламалари, замонавий телевизорлар.
  • 10% - микротўлқинли печлар, телефон аппаратлар, аудио ва видео ёзувчи мосламалар, радиоприемниклар, мониторлар, проекторлар, электр лампалар, ёритиш мосламалари.
  • 20% - мотоцикллар.
  • Импорт қилинадиган автоуловларга юқори, амалда ман этувчи божхона тўловлари (солиқлар ва акцизлар) сақланиб қолинди (уларнинг ҳажми двигател ҳажмига боғлиқ).

Видеолавҳани томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Иқтисодчи Юлий Юсуповга кўра, импорт ўрнини босиш фалсафасига қурилган сиёсат - қашшоқлик ва порахўрликдан бошқа нарсага сабаб бўлмайди.

"Балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, ёнғоқлар учун божхона тўловларининг ўрнатилиши - агар нарсаларни ўз номи билан аташ керак бўлса, бу ҳақиқий жиноятдир", дейди иқтисодчи Юлий Юсупов.

Ўзбекистон: Импорт тўловлари оширилади ва имтиёзлар бекор қилинади

Ўзбекистон: Божхона тўловларининг оширилиши қашшоқликка олиб келадими?

Ўзбекистон 500 дан ортиқ маҳсулотга бож тўловларини бекор қилмоқчи

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek