Ўзбекистон: Фермерни назорат қиладиган идораларга кластер ҳам қўшилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Farg'ona viloyati hokimligi
Image caption Фарғона вилояти ҳокимлиги кластер эгасининг онасини машина билан тақдирлади

Узоқ йиллар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритган Смайл Оспановнинг Би-би-сига айтишича, ислоҳот дея тадбиқ қилинаётган кластер усули аслида фермерларнинг мустақиллигини янада чеклайди.

Жаноб Оспанов ўз Қишлоқ хўжалиги институтида таҳсил олиши ортидан касбий фаолиятини Тошкент ва Навоий филоятларида олиб борган.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда фермерларнинг фаолиятини назорат қиладиган давлат идоралари ва уюшмалар кўп, ва амалда кластер раҳбари ҳам шу каби назорат идораларидан бири шаклини олган.

Фермерлар режани тўлдиришдек масъулият остида қолар экан, кластер уларнинг ҳаётини ўзгартирмайди, дейди у.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида жорий қилинган кластер усули ҳақида ҳам салбий ва ҳам ижобий қарама қарши фикрлар билдириляпти.

Айрим фермерлар ҳокимлик кластер учун ерларини тортиб олаётгани ва ўзлари эса колхоз давридаги оддий пудратчига айлантирилаётганидан нолимоқда.

Расмий матбуотда Президентнинг шахсий ташаббуси сифатида олқишланаётган бу ислоҳот ҳақида фақат яхши хабарларни кўриш мумкин.

Кластер сўзини инглизчадан таржима қилганда "тўплам" деган маънони беради.

Иқтисодда у бирон маҳсулотни ишлаб чиқариш учун бир неча мустақил компаниялардан ихтиёрий равишда тузилган бирлашмага айтилади.

Яъни, пахта саноатида, масалан, пахта экилишидан тортиб то у тайёр маҳсулотга айлантирилгунга қадар ўзаро бирлашган компаниялар: фермер хўжалиги, пахта заводи, тўқимачилик корхоналари ва хоказолар бирга ишлайди.

Ўзбекистон: Кластер фермерни хонавайрон қилдими?

Ўзбекистон: Пахта саноати ва фермерлар давлат аралашувидан қутуладими?

Ўзбекистон: Даниядан келган янги Солиқ расмийси пахта даласида нима қиляпти?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek