Ўзбекистон: Олий Мажлис Конституцияга зид қонунлар қабул қилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи uza

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров парламентнинг Конституцияга зид қонунлар қабул қилинганини тан олган биринчи юқори мартабали расмийси бўлган.

Аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида блогерлар билан учрашув чоғида "Миллий Тикланиш" партияси раҳбари "конституцияга зид айрим қонунларнинг қабул қилинган ҳолатлари парламентда бор"лигини айтган.

"Қонунга, конституциямизга зид айрим қонунларнинг қабул қилинган ҳолатлари бизнинг парламентимизда бор. Буни эътироф этиш керак. Лекин мен бир нарсани айтмоқчиман. Бу сафарги парламент ноёб, тарихий муҳитда ишини бошлади ва бошқача муҳитда ишини тугатяпти. Биз ишимизни бошлаган пайтимизда жуда кўп ҳолатларда конституцияга зид айрим нуқталарда қонунларни қабул қилиниши жараёнларида депутатларнинг жуда кўпчилигида ҳозирги журъат етишмаган. Буни эътироф этишимиз керак. Жамият ҳам айнан шунга эътироз билдирмоқда. Парламент журъатли бўлиши керак", - деган Алишер Қодиров.

Ўзбекистон: МХХ иш очган адвокат ўзини оқлашни сўрамоқда

Ўзбекистон: Омбудсман кўчада қолди

Ўзбекистон: Тошкент пропискаси осонлашиш ўрнига, қийинлашдими?

Унинг фикрлари блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг "Фермерлик тўғрисида"ги ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларда фермер ва деҳқон хўжаликларининг мазкур Кенгашга мажбурий аъзолигининг белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зидлиги юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси Ахтам Хаитовга изоҳ сўраб берган саволидан сўнг янграган.

Айни пайтда Алишер Қодиров парламентнинг Конституцияга зид қонунлар қабул қилинганини тан олиши ортидан бошқа партияларнинг танқиди остида қолган.

"Ваҳоланки, мазкур қонун ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлардан "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракциясининг хабари бўлган-ку! Энг қизиғи, нима сабабдан бу масала ўша вақтдаёқ кўтарилмади ва тегишли муносабат билдирилмади? Ҳеч бўлмаса ушбу масалани "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик палатасида бирлашган Демократик блокда муҳокама қилиши мумкин эди-ку!" деб ёзган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шуҳрат Бафаев.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг вафоти ортидан бошланган ҳокимият ўтиш жараёни мамлакатда қонун устувор бўлган бир давлат ва жамият барпо этиш борасидаги умидларни кучайтирган.

Ўзбекистондаги айрим қонун ва норматив ҳужатларнинг асосий қонунга зидлиги мухолифат ва танқидчилар томонидан айтиб келинган.

Аммо расмийлар ҳамиша уларнинг қонунийлигини таъкидлаб келганлар.

Олдинроқ Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлатов 2011 йилда қабул қилинган "Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги қонунни ҳимоя қилганди.

У конституцион ҳуқуқ нуқтаи назаридан муаммо йўқлигини айтган.

Инсон ҳақлари ташкилотлари Ўзбекистоннинг 1998 йилда қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуни конституциявий ҳуқуқларини чеклашини айтиб келади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ