Ўзбекистон-Канада: Авиаҳалокатда ўзбекистонликлар ҳам қурбон бўлди

Самолёталокати Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter/@TSBCanada

Ўзбекистон-Канада: Авиаҳалокатда ўзбекистонликлар ҳам қурбон бўлди - бу хабарни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расман тасдиқлади. Қурбонлар барчасининг шахслари аниқланганини маълум қилди. Вазирлик бу ҳақда ҳалокатдан икки кун ўтиб, расман маълум қилди.

Аммо ҳалича на-да Ўзбекистон, на-да АҚШ ва на-да Канада томони расман қурбонлар рўйхатини эълон қилди.

Тафсилотлар

Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонлик бўлган Отабек Облоқулов ва Бобомурод Набиевлар дохил яна беш киши авиаҳалокат қурбони бўлишган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги самолёт ҳалокатига оид хабарларни орадан икки кун ўтиб, бугун, ноябрь куни расман тасдиқлаган.

Вазирлик расмий хабарига кўра, воқеа 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинциясида юз берган.

Маълум бўлишича, самолётни Отабек Облоқуловнинг ўзи бошқарган.

Самолёт бортида Отабек Облоқуловдан ташқари унинг турмуш ўртоғи, уч нафар фарзанди ва яна бошқа қариндошлари бўлишган.

Улар Торонтодан Кингстон шаҳрига дам олиш учун кетаётган бўлишган.

Маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

Дастлабки фаразларга кўра, самолёт ҳалокатига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Яъни, аён бўлишича, Канада об-ҳаво кузатув маркази соатига 80 км қаттиқ шамол эсиши билан огоҳлантирган бўлган.

Ўзбекистон ФВВ Қозоғистонга самолёт юбормоқда

Самолёт чипталари нархлари қайта кўриб чиқилиши керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Канада матбуоти хабарларига кўра, Отабек Облоқулов шу йил бошларида кичик самолёт сотиб олган.

Айрим Ғарб нашрларининг ёзишича, у ўз оиласи билан Техаснинг Ҳюстон шаҳрида яшаган.

Бобомурод Набиев эса, ўз оиласи билан бирга Торонтода истиқомат қилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расман билдиришича, барча қурбонларнинг шахслари аниқланган.

Аммо ҳалича на-да Ўзбекистон, на-да АҚШ ва на-да Канада томони расман қурбонлар рўйхатини эълон қилди.

Бунинг учун Ўзбекистон элчихонаси томонидан шошилинч чоралар кўрилган.

Жумладан, Кингстон шаҳри полицияси билан музокаралар олиб борилган.

Вазирликнинг расман билдиришича, жорий пайтда элчихона консуллик ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Аммо бунинг айнан нимани англатиши тафсилотларини очиқламаган.

Марҳумлар жасадининг ортга, Ўзбекистонга қайтарилиш-қайтарилмаслиги масаласи ҳозирча маълум эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Вашингтон шаҳридаги элчихонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб қолган.

Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ бу каби шахсий самолёт ҳалокати ўтган чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида кузатилмаган.

Америка Қўшма Штатларидаги ўзбеклар сони бир неча юз мингга нисбат берилади.

Канадада эса, ўзбекистонлик ўнлаб оилалар истиқомат қилишади.

Уларнинг ораларида 2005 йилги Андижон воқеаларидан қочиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан расман қочқинлик мақоми ёки сиёсий бошпана берилганлари ҳам бор.

Чикаго Ўзбек-Америка Ассоциацияси (УААC) ҳам Отабек Облоқуловнинг яқинлари ва дўстларига ўз таъзиясини билдирган.

Ассоциация Отабек Облоқуловнинг жамоа фаол аъзоси бўлганлигини ҳам билдирган.

Айрим Ғарб нашрларининг ёзишича, у тадбиркорлик билан шуғулланган. Муваффақиятли тадбиркор бўлган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Канада Транспорт Хавфсизлиги Кенгаши ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek