Ўзбекистон: Газ ва электр муаммоси қачон ҳал бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK.COM
Image caption Газ ва электрсиз кунлар

Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида газ ва электр энергияси тақчиллиги норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Айрим вилоятларда, хусусан Фарғонанинг Қува туманида аҳоли газ ва электр талаби билан катта кўчани тўсиб қўйгани ҳақида видео хабарлар тарқалган.

Кун.уз журналистлари Фарғона водийсига сафар қилишган.

Ёзёвон туманидаги ҳолат ҳақида нашрнинг ёзишича, "Заправка"га икки километр қолганида автомобилларнинг турнақатор навбати устидан чиқдик. Узоқ вақт қаторда навбат келишини кутиб турган ҳайдовчилар ичида Тошлоқ ва Қўштепа туманларидан келганлар ҳам бор экан. Уларнинг айтишича, Тошлоқдаги «заправка»лар газдан узиб ташланган».

Шунга ўхшаш вазият бошқа туманларда ҳам кўзга ташланган.

Газ қуйиш шоҳобчаларида юзлаб машиналар навбатда тургани кузатилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи KUN.UZ
Image caption Водийдаги манзара

Ўзбекистонлик журналист Шарифа Мадраҳимованинг ёзишича, "Қиш вилоятликлар учун ўзига хос фронт ҳисобланади".

Айни пайтда ЎзА хабарига кўра, "Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Туркманистон Республикасининг "Туркманэнерго" давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди."Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди".

Қайси асрда яшаяпмиз?

"Одамлар қиш ғамини баҳорданоқ ейишни бошлайди. Кимдир арзон ўтин, яна кимдир арзонроққа апилка (тахта қириндиси) олишга ҳаракат қилади. Ва баҳорданоқ биз қўлларимизга резина қўлқоп кийиб таппи ясашни бошлаймиз", деб ёзади у.

"Баъзан ўйлаб қоламан, қайси асрда яшаяпмиз? Нега миллионлаб аҳолиси бор давлатларда фавқулодда бир ҳодиса бўлмаса электр узилмайди, газ тўхтаб қолмайди, деб. Нега Ўзбекистон телеканалларида озодлигимиз, ободлигимиз, табиатимизнинг гўзаллиги, фойдали қазилмаларга бой ҳудудда яшашимиз, Аллоҳ бизни шундай яхши нарсалар билан сийлагани ҳақидаги мақтовларни эшитамизу, Аллоҳ шу ернинг, шу заминнинг фарзандларига деб берган кўмир, газни ҳатто ҳидини ҳам ҳидлай олмаслигимизга тушунмайман".

Би-би-си ўқувчилари ҳам мамлакатдаги бу оғир вазият юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини йўллашган.

BBC Ўзбек хизматининг ижтимоий тармоқларида бу масала бўйича юзлаб коментлар қолдирилган.

Asatilla Ubaydullayev: Xalqni shu ahvolga solayotganlarni farzandlari shu kunlarni 1000 dan birini ham kormagan. Qiyomatda har bir zulm qilgan odami yoqasidan oladi.

Amirkhan Rakhimov: Ba'zan inson nechanchi asrda yashayotganingga ham o'ylanib qolasan…

Feya Feya Bulada: bir soat uchibtiyu bizada kuni buyi bumiydi gazniku isini esdan chiqarganmiz

Pulot Usmonov: Bu yangilik emas biza tugilib usgan qishloqda har doim shunaqa sharoit bulgan shukur qilib yashaganmiz ...

Ulugbek Djurayev: Yashasin tosh asr qaytmoqda

Джахангир Умаров:Худо хохласа яхши кунлар хам келади.Хали шу кунларни эслаб юрасиз.Сабир ва сабир .

Улугбек Расулов: Зато ситиларимиз курилвоти

Farhod Halimov: Нимаси алам килади 35 -40 йил илгари бунака муомма булмаган ...

Хозирги вактга келиб хаётимиз юксалиш урнига йилдан йилга

Батар булиб борябди...

Шакир Матиякубов: манимча бу узбек халкини атайлабдан кийнаб азоблашябдими дейманда бу корни катта акахонларимиз,агар шунака булмаганида хар йил бир вилоятни газини светини тугирлаганидаям 28 йилда 28та вилоятни хамма ёгини тугирлаган буларди,халиям 28 вилоятимиз йук экан,россияга узимизни газимизни падарка киворишди яна тагин 600 млн карзмишмиз,ундан кура газ казиб олмасдан шу пулга туркманлардан газни олсак анча арзон тушармиди,э ракат топкурлар деворгинг келади

Иброхим Ибрагимов: Эскиттан утин печка ишлатилади СССР вактидаям хозирги тинчлигимизга шукур килиб яшайлик инсонлар биров каттик йуталиб куйсаям озодлик ббс кунуз ва бошка тармокларга йозмасдан

Дилмурод Ходжабаев: 1991 йилгача Тошкентдаги эски шахар шундай яшаган кўмир ёқиб, танча қилиб, ховлидаги совуқ сувга юз қўлини ювиб, балонли газда овқат қилиб. Ислом Абдуғаниевич Каримов қудратга келганларидан кейин 1991 йилдан эски шахарга газ келди, котёллар қўйилди, контрамаркалар қўйилди, Ваннахоналар қилинди. Ва иссиқ сувда юз қўл ювиладиган бўлди. Отоплениялар ўтказилди. Ман мактабда ўқиганимда, студентлик даврларимда печкага кўмир ёқардим, халигача эски уйимда печка сақланиб қолган.

Зухра Арзибаева:Халкимиз качон шу сайловлардан воз кечади куз буямачи рахбарлардан кечадики.. бирон нарса узгарадии. Унгача Утин таппи давом этаверади Сабрлии халким

Alisher Samigjonov: Холис кузатувлар олиб боришга йўл қўйилмайди,статистик татқиқотлар олиб бориш имконият йўқ,давлат ички сиёсати иуаммоларни хал қилиш эмас балкин уларни беркитиш…

Эйса Батерфилд:Mavzu zór,qoyil lekin befoyda.70 yillarda sherali juraev qushiq aytgan "óz gazin ózgaga berib tezak yoqqan ózbegim" 50 yil ótdi,yarim asr degani bu,nima ózgardi yana 100 yildan keyin nima ózgaradi,gaz zahiralarimiz tugaydi yana ótinu tappi yoqamiz har doimgiday,gaz yóq,kómir yóq bóladi unda rostanam.

Ўзбекистон, қишки мавсум: баҳорга эсон-омон чиқиб олсак бўлгани

Ўзбекистон: қишки мавсум: Одамларга мустақилликдан иссиқлик, ёруғлик муҳимлигидан қўрқиб қетаман

Бу мавзуда батафсилроқ