Саудия Арабистони: Ислоҳотлар ва қатағонлар ёнма-ён яшамоқдами?

Риёд: Бразилия ва Аргентина ўртасидаги футбол учрашувига мезбонлик қилаётган ишқибозлар Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Безорилар пойтахт ар-Риёддаги стадионда кийимларининг бир қисмини йиртиб олиб, уни бошлари узра ёввойиларча силкитар эдилар.

Бир гуруҳ сауди аёллари стадионда ҳаётларидаги илк лаҳзаларни ўтказар эдилар - уларнинг рўмоллари ҳилпираб турган қора байроққа айланган эди.

Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин мен Саудия Арабистонида сўнгги 20 йилдан кўпроқ вақт давомида тушган биринчи футбол матчи эди - ўшанда стадионда фақат оқ бош кийимли эркакларни кўриш мумкин, бу оқ «бошлар денгизи» ичра эса биргина қоп-қора аёл кийими кўриниб турарди.

Ўша кунлардаги ар-Риёд ўз қобиғига ўранган, тунд кўринар эди. Дўконлардан чиқаётган нур зимистон кўчаларни базўр ёритиб турар эди.

Шаҳарга кирсангиз, ўзингизни, худди, узоқ вақт тозаланмаган ҳовузга тушиб қолгандек ҳис этар эдингиз.

Бу ерда яшовчи муҳожирлар вақти-вақти билан алкоголь, байрамлар ва бошқа кўнгилхушликлар учун ташқарига бош чиқариб турмаса, йиллар давомида биқиниб кун ўтказар эди.

Дўконларга бош суқсангиз, намоз вақти бошлангандан дўкондорлар сизни деярли ҳайдаб чиқараёзар, қаттиққўл диний полициядан қўрққан дўкон ишчилари шоша-пиша ибодатга тадорик кўра бошлар эди.

Ёш саудилар учун дунё ўз уйлари атрофини ўраб олган баланд деворлардан иборат эди, холос. Улар қариндош ё дўстлариникига меҳмонга бормасин, барибир шундай девор ичига тушар эдилар.

Нуқтаи назар - Саудия Арабистони: Хотин-қизлар эрксиз ва ҳуқуқсизми?

Саудия Арабистони: Ошкора қотиллик? Режали, ваҳший ва хаспўшланган

Саудия Арабистони: Ўзбекистон тарихида яна энг катта сондаги мусулмонлар Ҳажда

У ар-Риёд энди йўқ

Ижтимоий ҳаётнинг жонланиши шаҳар қиёфасини ҳам ўзгартириб юборди. Диний полиция ҳам кундалик ҳаётга таъсир ўтказишдан тийиб қўйилди.

Мода саноатида дизайнер ўлароқ ном таратган отаси саудиялик ёш аёл бир вақтлар ар-Риёд унга қанчалик ёқимсиз туйилгани ҳақида сўзлайди.

Ҳозирда эса, у мамлакатдаги ўзгаришлар қанчалик кескин бўлаётганини бутун умр давомида Саудияда яшаётган дўстларидан кўра аниқроқ сезаётганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили аёлларнинг машина миниш ҳуқуқини қўлга киритишининг ўзи катта воқеа бўлган.

Эндиликда, дугоналаримнинг ўз уйи бор, қадри эркакларники билан тенглашди деярли, қўшимча қилади у.

Қамоққа ташланган тўрт нафар саудиялик аёл фаоллар ва ҳозирда мамлакат хавфсизлигига дахл қилишда айбланиб, судга тортилган яна етти аёл маҳаллий матбуотда сотқинлар ўлароқ тасвирланмоқда.

Улар йиллар давомида аёллар ҳуқуқлари учун курашиб келган эдилар.

Бундай ҳолат Саудия Арабистонининг янги қиёфасига тушган улкан хунук чандиқдек кўринади.

Лекин мамлакатда ҳақиқий ўзгаришлар юз берганини ҳам инкор қилиб бўлмайди.

Гўё қамчи ва ширинкулча услуби қўлланилаётгандек.

Айни дамда, ар-Риёдда очиқ осмон остидаги кинотеатрлар, театрлар ва поп концертлардан иборат икки ойлик кўнгилочар дастур бўлиб ўтмоқда.

Ҳали у ердалигимда, бир америкалик репернинг томошабинлар орасидан саҳнага отилган сийнабандни қўлга олиб, ҳавода силкитгани тасвирланган видео қўлма-қўл бўлиб кетди.

Одамлар бу воқеадан лол бўлиб қолдилар.

Пойтахтда Янги Йилга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Бу тайёргарликларда байрамга оид ҳар қандай унсур мавжуд. Албатта, Қорбободан ташқари…

Шаҳар четидаги Риёд хиёбони аталмиш гўшага ҳар тун минглаб одам йиғилади.

Машҳур араб қўшиқчиларининг картондан кесиб олинган қиёфалари асосий кўча бўйлаб териб ташланган.

Бурқага бурканган ёш сауди қизлари бу ерга атир-упаларни харид қилиш учун келади. Ниқобдаги аёллар эса пианино, гитара чалиб ўтиради.

Атрофда аёллар ва эркаклар бемалол аралашиб ўтирадиган ўнлаб ресторанларни ҳам топиш мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бундан тўрт ёки беш йил аввал юқорида тилга олинган ҳар бир ҳолат таъсири кенг ёйилган руҳонийлар томонидан сўзсиз қораланган бўлар эди.

Ворис шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошлаган ўзгаришлар ортидан руҳонийларнинг кўпчилиги панжара ортига ташланган.

Мен қамоқдан майити чиққан шундай муллалардан бирининг жанозасига борганимда, масжид атрофини тумонат одам эгаллаб олган эди.

Ҳуқуқ фаоллари мулланинг қамоқда қийноққа солинганини таъкидлаган эди, аммо бу даъво исботини топмади.

Жанозадан атиги бир неча кун аввал эса пойтахтда бўлаётган концерт давомида хорижлик санъаткорлар пичоқланган эди.

Шаҳзода Муҳаммаднинг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари мутаассиб кучлар ҳар қандай ўзгаришга қарши ана шундай бош кўтариши эҳтимоли баландлигидан бутун дунё ёш тахт ворисини қўллаб-қувватлаши лозимлигини таъкидлайди.

Ўтган йили ар-Риёдга Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида саудиялик агентлар томонидан ўлдирилган журналист Жамол Хашоқжининг ўлими ёритгани борган эдим.

Саудиялик муҳаррирлардан бири бу мамлакат тарихида ҳар бир вашҳий ва тасаввур қилиб бўлмас тафсилоти ҳақиқат бўлиб чиққан камёб воқеа бўлганини қулоғимга шипшиган эди.

Мазкур қотиллик хорижлик нуфузли шахсларни қиролликка оқиб келишдан тўхтата олмади.

Шу тариқа Саудия Арабистони тараққиёт ва зўравонлик бирга илдамлаётган мамлакатга айланганича қолмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ