Ўзбекистон: Янги Ўзбекистон, эски сайловлар?

Сайлов

22 декабр куни ўзбекистонликлар Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашади.

Бу Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён парламентга илк сайловлар бўлади.

Ҳукумат сайловларни очиқ ва адолатга ўтказишга ваъда берган.

Овоз бериш жараёнларини биринчи марта Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг тўлақонли ҳайъати кузатади.

Мамлакатдаги мавжуд сиёсий партиялар раҳбарлари илк бор телевизион дебатларда қатнашишган.

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Аммо худди Ислом Каримов даврида бўлгани сингари мустақил ва мухолиф номзодларнинг сайловда қатнашишига рухсат берилмаган.

Human Rights Watch инсон ҳақлари ташкилоти президент Шавкат Мирзиёев "ислоҳотлар руҳини сайловларга юқтира олмагани"нидан таассуф изҳор қилган.

Ташкилот эълон қилган баёнотда айтилишича, Ўзбекистондаги сиёсий тизим "авторитар"лигича қолаётгани ва сайловчилар ҳақиқий танловга эга эмаслиги айтилади.

Паҳлавон Содиқ Мирзиёев даври сайловларига назар ташлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek