Ўзбекистон 2019: Шавкат Мирзиёев ниҳоят дунёни тан олдирди

Мирзиёев ва Трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Дунёдаги энг зулмкор тузумлардан бири сифатида танилган Ўзбекистон номини оқлаш осон эмас.

Ўзбекистон - 2019 йили дунёда энг кўп яхши тарафга ўзгарган мамлакат.

Британияда чиқадиган The Economist ҳафталиги Ўзбекистонни йил мамлакати, деб топди.

Узоқ йиллар Ўзбекистон зулмкор тузум, абгор иқтисод ва ёпиқлик билан ном чиқарганди.

Ислом Каримов ўлимидан сўнг қудратга келган Шавкат Мирзиёев ўтган уч йиллик президентлиги даврида мамлакатни ислоҳ қилишга киришди.

Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати бу борада Ғарбни, хусусан, Британиядаги The Economist нашрини тан олдирган кўринади.

Айни ўринда қандай ўзгаришлар инобатга олинди?

Қайси жиҳатлари билан Ўзбекистон дунёдаги икки юзга яқин давлатни ортда қолдирди?

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил The Economist нашрининг Ўзбекистон бўйича мухбири Жоанна Лиллис билан суҳбатлашди.

Британия ҳафталигига кўра, Ўзбекистон қулдорликни бекор қилди.

Маълумки, ҳар йил бир миллиондан кўп одамнинг мажбуран пахта далаларига ҳайдалиши жаҳон андазалари бўйича замонавий қулдорликка тенг кўрилган.

Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонаси ёпилди.

Ислом Каримов даврида очилган ушбу турма шавфқатсизлиги билан ном чиқарганди.

Шу қаторда, Ўзбекистон ўз қўшнилари билан ҳам муносабатларни яхшиламоқда.

Ўзбекистонликлар айни фикрларга қўшиладиларми?

Мамлакат яна нималар қилиши керак?

Би-би-си Ўзбек Хизмати видео лавҳасида бу борада батафсил таниша оласиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek