Ўзбекистон ва дунё 10 йилда: Гугушани эслайсизми, ғазабнок қушларни-чи?

Шавкат Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Шавкат Мирзиёев марҳум Каримовдан қолган қолоқ, ёпиқ, коррупциялашган ва шафқатсиз тузумни ўзгартиришини айтади.

Ўзбекистон ва дунё 2010 йилдан бери ўн йил ичида қандай ўзгарди?

Ўтган ўн йилда демократия илоҳасидан геноцид айбловларини ҳимоя қилувчига айланган сиёсатчи, тутқун "малика" ва қулликдан қутулган 1 ярим миллион ўзбек ҳақида нима биласиз?

Агар жуда ёш бўлмасангиз, 2010 йилдан бери ғазабнок қушларни ва Гугушани яхши эслайсиз.

жуда ёш бўлсангиз, ҳаётингизни балки Инстаграм ва планшетсиз тасаввур ҳам қилолмасангиз керак.

Ўтган ўн йилликда дунёда рўй берган энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири - Араб баҳори бўлди.

Бироқ умид эпкинлари ортидан Яқин Шарқ талотўп ва урушлар гирдобига ташлади.

Ўзбекистонда ҳам 2016 йил кузидан бошлаб баҳор бошлангани айтилади.

Уч йилда мамлакатда нималар ўзгарди? Махсус видео лавҳамизни томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек Хизмати тайёрлаган видео охирги ўн йил давомида дунёда рўй берган муҳим воқеалар ва миллиардлаб инсонлар ҳаётини ўзгартирган янгиликларни эсга олади.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва муҳим ҳодисалар ҳам жамланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002