Коронавирусни юқтирганлар сони нега кескин ошди? Ўзбекистон маслаҳати O'zbekiston Xitoy

Image caption Вирусни юқтирганлар сони ошиши остидан расмийлар босим остида қолди

Хитойнинг Хубей вилоятида чоршанба кунининг ўзида 242 киши коронавирусдан ўлгани қайд қилинди. Бу вирус тарқаганидан бери энг ҳалокатли кун бўлмоқда.

Коронавирусни юқтирганлар сони ҳам кескин ошган - Covid-19 вирусини юқтирганлар сони 14840 одамга чиқди.

Хубей ташхис қўйиш қоидалари кенгайтирилгани ҳам касаллар сони кескин ошганига қисман сабаб бўлиши мумкин.

Янги рақамлар эълон қилиниши ортидан Хитой Хубей вилоятидаги икки юқори даражали амалдорни ишдан олди.

Чоршанба кунги рақамларгача Хубейда коронавирусни юқтираётганлар сони барқарорлашганди.

Аммо, ҳозирга келиб Хитой бўйлаб 60 минг одам вирусни юқтиргани ва 1350 одам вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус ҳоллари тасдиқланишининг янги қоидалари борасида Хитойдан маълумот кутаётганини билдирди.

Айни дамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парвозлар тўхтатилганича қолмоқда.

Ўзбекистон ой бошида Хитойдан учта рейс билан ўз фуқароларини ватанга олиб келганди.

6 февраль куни Ўзбекистон ҳаво йўллари коронавирус туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланганини хабар қилган.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги эса сафарга отланган, ҳаж ва умра амалларини бажараётганлар учун маслаҳатларини ўз сайтида чоп қилди.

Унда, хусусан, қўлингизни совун билан ювиш, шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқиндан мулоқот ва алоқа қилмаслик, фақат яхшилаб пиширилган (қайнатилган ёки қовурилган) овқатни истеъмол қилиш, доим оғиз ва бурун ниқобларидан фойдаланиш ва яшаш уйингизни тоза ҳаво билан шамоллатиш тавсия қилинади.

Коронавирус ҳали яна авжига чиқади: Ўзбекистон Хитойга нима жўнатди?

Дунё: Коронавирус супер-тарқатувчилари - улар кимлар? O'zbekiston, Ўзбекистон

Коронавирус ҳақида бонг урган шифокор ўлди, Хитой аҳли ҳукуматдан ғазабда

Уҳан ва Хитой: Фуқароларини қайтариш Ўзбекистон учун хавфлими? Коронавирус кирадими?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek