Ўзбекистон ўз жонига рақамли қасд қилмоқдами? O'zbekiston Digital

Tech giants Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон ҳукуматининг ғазнани тўлдириш мақсадидаги ҳаракатлари ҳали ривожланиб улгурмаган онлайн иқтисодиётни бўғиши мумкин.

Бу Яндекс-Ўзбекистоннинг собиқ минтақавий раҳбари Евгений Лукянчиковнинггина эмас, бошқа кўплаб соҳа билимдонларининг ҳам фикри.

Евгений Лукянчиков, Ўзбекистоннинг Россиядан ўрнак олиб, "Гугл солиғи"ни жорий этиш қарорини рақамли худкушлик(digital-suicide) деб таърифлади.

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январидан янги Солиқ Кодекси кучга кирди.

Расмий мулозимларга кўра, энди мамлакатда янги, илғор солиқ тизими жорий этилди.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари, айрим тадбиркорлик турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинган.

Янги Солиқ кодексида солиқларнинг сони мақбуллаштирилгани, ҳисоботлар камайтирилиб соддалаштирилгани айтилмоқда.

Аммо иқтисодий экспертларнинг фикрича, Қўшимча Қиймат солиғи (ҚҚС) тизими ҳали мукаммал эмас, бундай тартиб, хусусан, ноширларни оғир иқтисодий аҳволга солиб, Ўзбекистонда китоблар нархи қимматлашишига олиб келиши ҳақидаги хавотирларни туғдирган.

Ўзбекистоннинг янги Солиқ Кодексига кўра, электрон тижорат билан шуғулланадиган хорижий ширкатлар ёки Ўзбекистонда Қўшимча Қиймат Солиғини тўлаш офисида рўйхатдан ўтишлари ёки Ўзбекистонда ўз ваколатхонларини очишлари талаб қилинади.

Ўзбекистон рақамли ўз-ўзини ўлдиришга қўл ураётгани хабари тарқалиши ортидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Google, Facebook ва Yandexнинг серверларини Ўзбекистонда жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Би-би-си Ўзбекистондаги Asaxiy.uz Интернет-дўкони асосчиси Фируз Аллаевдан, "сиз "Гугл солиғи"ни солиш билан Ўзбекистон дижитал-суицид содир этаяпти, деган фикрга қўшиласизми, деб сўради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ