Ўзбекистон, Тошкент ва яна прописка ҳақида - O'zbekiston

Ўзбекистон, Тошкент ва яна прописка ҳақида

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон, Тошкент ва яна прописка ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони Ўзбекистонда прописка мавзусини яна ҳам жонлантириб юборди.

Фармонга биноан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.

Советлар тузумининг ранггини сал ўзгартириб Ўзбекистонда жорий қилган Ислом Каримов даврида бу мавзу расман деярли тилга олинмас эди.

Мутахассислиги Шўро иқтисодчиси бўлган Ислом Каримов мамлакат иқтисодини том маънода инқирозга учратиб, миллионлаб мардикорлар армиясига асос солиб ва яна улардан жирканишини очиқча изҳор этар экан, Россияга кетолмаган аксарият учун Тошкент том маънода нон шаҳрига айланганди.

Каримов даврида Тошкент вилоятликлар учун ёпиқ шаҳарга, мамлакат ичидаги мамлакатга айланди.

Президент Мирзиёевнинг пропискага доир қарори ва буни Тошкентда қандай қаршиланаётгани ҳақида биз видеолавҳа ва мақола чоп қилган эди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сиздан юзлаб фикр-муносабатлар келди.

Би-би-си Ўзбек хизмати сизнинг фикр-мулоҳазаларингизга имкон қадар таҳрирсиз минбар беришга қарор қилди.

G'ayratjon Jo'rayev - dunyoda internet bepul qilaman dep xarakat qilgan bir vaqtda bu sssr chollari propiska bilan oʻralashib yuripti.

Javohir Samiyev - Demokratiyani propiskaga aloqasi yo'q deb hisoblaydigan dumbul axmoq kaltafaxmlar.Bu tizim qip qizil axmoqgarchilik edi.Sobiq SSSR qoldig'i rasizmga uxshash axmoqona tizim edi…

Alex Justice - Koreani br shaxridan, poytaxtiga borib 2 oy yursang brov pishagingni pisht demaydi. Jizzaxdan Toshkentga borib yurolmasang alam qiladi, keyin chiqib ketasanda bunaqa davlatdan. Nima kerak bunaqa òyinlar

Ibrohim Ilhomov - Nega suxbatilaga bittayam toshkenli odammi tortmadila xammasi viloyatlila

Nuriddin Tillayev - Прописка бу сталинизм колдиги, куллик. Узбекистан ватандошлари эркин харакатлансин, хохлаган жойида яшасин.

Nozimjon Juraboyev - Juda ajoyib bõlibdi endi qõxmasdan toshketda yursa bõlaveradi

Abdurashid Ismoilov - Odamlarni korib yig'laging keladi. Shu darajada sodda va fikrsiz

Nodir Xosilov - Xama toshkenga kevosa viloyati kim rivojlantiradi

Abdulaziz Shermuxammedov - City's sotulguncha bu. Toshkentda bu citylarni oladigan odam yo'qda.

Абдумалик Махмудов - Демократия прописка билан улчанмайди!

Abdurashitov Bekzod -демократия - Ширк. Democracy is shirk

Азамат Туйчиев -Яхши иш булибди.

Амина Нематулоаевна - Шахардан уй олса буладими?

Сулаймон Хайдар -Демократия билан пропискани нима алокаси бор? ТВ ва газеталар халкни кийнаетган муаммоларни очик еритсин.халкни энасини буралаб сукаетган хокимларни еритсин!! Блогерлар хар хил уйдирма айблар билан жазоланмасин.Демократия шудур

Нигматулла Фатхуллаев - Факат уй жой ошади.

Kh Ishmukhamedov - Вилоятти хамма пули бори Тошкентга кучиб келади шунда хамма кашшокла вилоятта колади пули бор бойла Тошкентда тупланади,окибатта Тошкент ривожлануради амалдор тадбиркорла оркасидан, вилоятла ривожланми оркага кетишши бошлиди. икки табакага ажралиш дб шунга ном берса булади

Робия Нурматова - Президентимиздан Аллох рози болсин.Жиззахлик йигитга молодец.хак гапни гапирибди.прописка йук болсин.президентимизни карорига карши чикканлар ер бн яксон болсин.мен хам прописка йуклигидан узок вактлар кийналдим ва менга ухшашлар жуда куп.Аллохим президентимизни панохида асрасин.узбекистонда демократия голиб болсин.хамма эркин болсин.

Оддий Инсон - Агар вилоятларда шароит яхши булса пойтахтга интилишлар камаяди. Газ свет расво одамлар нима килсин. Одамлар тайёр эмас миш 30 йил кутдик яна канча кутиш кк.

Улугбек Халиков - Бу хам бир сиесат эски уйлар кетмай колди хамма Янги уйларни сотиб олишни бошлаганди. Тошкент ликлар Янги уй олишолмасди токи эски ларини сотишмаса

Ernestas Ramilovich Wohidov -Даже двойной гражданствоани конуни чикариш керак , Якинда хиндистонга етиб оламиз ахоли буйича .Шунча одамларни туплаб нима килади

Utkir Gulyamov - Халкни алдаманглар... «прописка»бекор булгани йук...Тршкентда минглаб курилган уйлар утмай колди... шунга бази алигархларни талаби бажарилди холос

Лайло Лайло - Узингни юртингда прописка деб сурашса уят,четда прописка узбекистончалик проблемамас,лучше двойной гражданства килишса тошкентга хеч кимни кузи учиб тургани йук

Aziz Uralov - Билимсизлик - кашшоклик. Биз хали ривожланаетган давлатмиз ривожланган эмас. А прописка бу купчилик ёшларнинг укиши ва карьерасида умидни су́ндирувчи бемаза тизим.