Коронавирус миш-миш ва ҳақиқат: дориси Ўзбекистон ва Россияда борми? Хитой O`zbekiston

Кўршапалак савдоси Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Коронавирус кўршапалак ейишдан келиб чиққан деган миш-мишлар тарқалганди.

Хитой марказидаги Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус дунёга тарқаларкан, у билан бирга ҳам ҳақиқат, ҳам ёлғон маълумотлар ёйилмоқда.

Илк ёлғонлар вирус кўршапалак ейишдан келиб чиққан деган сохта видеолар ортидан бошланди.

Яна бир миш-миш тарқалди: Корнавирусни Хитойга қарши атайдан АҚШ яратган.

АҚШ буни рад этаркан, ёлғоннинг учини Россияга боғлади.

Айни иддао қанчалик тасдиқланди ё рад этилди?

Ёхуд вирусга қарши исириқ тутатиш, седона ёғи суриш ёки саримсоқ ва хомпиёз ейиш иш берадими?

Коронавирус борасида нима миш-миш, нима ҳақиқат? Видео лавҳамизни кўринг:

Хитойнинг ўзида эса айрим шифокорлар 1970-йиллардан бери Совет Иттифоқида (ҳозир Россияда) ишлаб чиқариладиган хапдори даво бўлиши мумкин дейидилар.

Россиянинг дориси, демак, Ўзбекистонда ҳам сотиладими?

У қандай дори ва коронавирусни даволаши қанчалик ибсотланган?

Вирусдан ҳимояланиш борасида ҳам турли фикрлар дунёни тутмоқда.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда олимлари тиббий хулосаларига таянган ҳолда ушбу саволларга жавоб излайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek