Фарзандингизни уйда ўқитишнинг яна қандай бепул йўллари бор? Ўзбекистон ва коронавирус - O'zbekiston

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 55 нафар эканлиги айтилган.

Улар орасида баъзи беморларнинг аҳволи оғирлиги ҳам маълум қилинган.

Мамлакат бўйлаб ташқарига ниқобсиз чиқиш тақиқланган.

Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда жамоат транспорт воситаларига чеклов ўрнатилган.

Коронавирусга қарши курашда ҳукумат 30 миллиондан ортиқроқ аҳолини асосан уйда ўтиришга даъват қилмоқда.

Мамлакатдаги таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилар экан, ўқувчи ва талабалар масофавий дарсларни олишлари йўлга қўйилмоқда.

Бу ҳақида Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди.

Дарслар ўзбек ва рус тилларида "Ёшлар", Оилавий", "Маъданият ва маърифат" ва "Дунё бўйлаб" телеканалларида намойиш этилади.

Ўқувчилар Халқ таълими вазирлигининг веб саҳифаси вп kundalik.uz сайтлари орқали ҳам дарсларга киришлари мумкин.

Дарсларнинг жадвали ва эфир вақтлари 26 мартдан бошлаб эълон қилиниши айтилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи khan academy

Айни дамда, Khan Academy онлайн дарслар платформасининг ўзбек бўлими асосчиси Ботир Арифжоновнинг Би-би-сига айтишича, масофавий таълим дунё бўйлаб ривожланган ва Ўзбекистонда ҳам унга эҳтиёж ортган.

Арифжоновга кўра, коронавирус инқирози вақтида Ўзбекистонда ҳам ўқувчи ва талабалар ўзбек тилида ушбу порталдан қисман фойдаланишлари мумкин.

Академия сайтидаги дарслар видео, матн ва тестлар билан бойитилган.

Барча учун бепул бўлган сайт ходимлари ҳозирда телевидение орқали бериладиган дарсларни ҳам фильмга олиш жараёнида иштирок этишмоқда.

Қирғизистон: Коронавирусга чалинганлар сони 42 га етди, фавқулодда вазият ва комендантлик соати эълон қилинди Koronavirus

Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 55 нафарга етди

Коронавирусдан ўзига келиши учун жаҳон иқтисодиётига бир неча йил керак бўлади Koronavirus