Сардобаликларга кўмак йиғилмоқда, Дариға Назарбоева Сенат раислигидан кетди - bbcuzbek.com дайжести O'zbekiston

Сардоба сув омбори тошқини

Сурат манбаси, official

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан зарар кўрган инсонларга ёрдам ташкиллаштириш ишлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бошланди.

Сирдраёликлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва қурилиш материаллари тўпланиб юборилаётгани хабар қилинмоқда.

Расмийларга кўра, 1 май куни сув босгани оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 22 аҳоли масканидан қарийб 70 мингдан зиёд инсон эвакуация қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги одамларнинг Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг хавфсиз ҳудудларига кўчирилганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, тошқин оқибатида 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, 56 инсон шифохонага жойлаштирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2 май куни қутқарув-қидирув ишлари давом эттирилаётганини, бирор бир инсон вафот этгани ҳақидаги хабар келиб тушмаганини маълум қилди.

Сардоба сув омбори дамбаси бузилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Арипов ҳодиса жойига борганлар.

Расмийларга кўра, сув омборидаги аварияга кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган.

Қозоғистонликлар ҳам эвакуация қилинди

Сурат манбаси, Inform.kz

Сардоба сув омборидаги авария ортидан Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятларига кўшни бўлган Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги бир неча аҳоли маскани яшовчилари кўчирилган.

Туркистон вилояти ҳокими Умирзак Шукеев сўзларига кўра, Мақтаарал туманидаги тўрт аҳоли пунктидан 5400 одам эвакуация қилинган.

"Мақтаарал туманида фавқулодда ҳолат юзага келди - сув экин майдонлари ва бир неча аҳоли пунктларига кириб борди", деб айтган Умирзак Шукеев.

Сув тошқинини кўрган Мақтаарал яшовчилари орасида ваҳима келиб чиққан.

Одамлар автомобилларга ўтириб, тартибсиз равишда ҳудуддан чиқиб кетишга шошилганлар.

Раҳбарлар Ўзбекистондаги сув омборидан сув чиқиши тўхтаганини айтиб ваҳимага берилмасликка чақирганлар.

Дариға Назарбоева Қозоғистон Сенати спикери лавозимидан бўшатилди

Сурат манбаси, Pm.kz

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Қозоғистон президентининг расмий веб-сайтида Назарбоева хоним ваколатлари фармон асосида тўхтатилгани хабар қилинади, бироқ бунинг сабаби очиқланмаган.

"Д.Н.Назарбоевага Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси лавозимидаги фаол ва самарали иши учун миннатдорлик изҳор этаман", деб ёзган Твиттерда Президент Тўқаев.

Дариға Назарбоева Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи.

Назарбоева хоним 2016 йил сентябридан Қозоғистон Сенати депутати, 2019 йил мартидан спикери бўлган.

Ўтган йил сентябрида у Сенат раиси этиб қайта сайланган эди.

Янгиликлар: Рейслар бошланди, сартарошхоналар очилади, Россия-чи? bbcuzbek.com дайжести.

Сурат манбаси, official

Янгиликлар: Рейслар бошланди, сартарошхоналар очилади, Россия-чи? Юраги хаста ўзбек аёлини коронавирус енга олмади - она бўлди. Дунёда коронавирусдан соғайганлар сони бир миллион кишига етди - Ўзбекистон, минтақа ва дунёда нима гап? bbcuzbek.com дайжести:

Аввалига куннинг янгилиги:

Сурат манбаси, official

Бугун, 1 май куни 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жаъми сони 2075 тани ташкил этган.

Пойтахт Тошкентда эса, коронавирус ва оғир юрак хасталиги ўзи ҳам тиббиёт ходимаси бўлган ўзбек аёлини енга олмаган.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти ортидан, у бугун эрталаб ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Янгилик Ўзбекистонда сарлавҳаларга чиққан.

Энди рейсларга ўтсак:

Коронавирус ўз йўлигами?

Сурат манбаси, official

Қозоғистон авиарейсларни қайта тиклаган илк Марказий Осиё давлати бўлди. Бугун, 1 май куни Олма отадан пойтахт Нур-Султонга илк йўловчи самолёти келиб қўнди.

Расман маълум қилинишича, йўловчилар аэропортда ортиқ карантинга олинмайди. Самолёт ичида ижтимоий масофа сақланади. Бортга фақат коронавирусга текширувдан ўтганлар олинади.

Нур-Султон ва Олма отадан яна Усть-Каменагорск ва Семейга ҳам самолётлар учишни бошлайди.

Марказий Осиёда энг кўп коронавирусга чалинганлар айнан Қозоғистон ҳисобига тўғри келади.

Жаъми рақамлар бугун, 1 май куни уч ярим мингтадан ортган.

Қозоғистонда ҳам фавқулодда вазият ҳолати 11 майга қадар узайтирилган.

Аммо Қозоғистон 4 майдан бошлаб сартарошхоналарини ҳам очмоқчи.

Пул айирбошлаш шохобчалари эшикларини ҳам қайта очмоқчи.

Қозоғистон ва Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг чорак фоизга яқини тиббиёт ходимлари экани маълум бўлган.

Улар бу ҳақда ижтимоий мулоқот тармоқларида шикоят билан чиқишган.

Ўзларининг шундоққина тақдирнинг ҳукмига ташлаб қўйилганликларини айтишган.

Кучаяётган ва садақа берган президентлар, Сеул хурсанд ва Тожикистонда коронавирус - O'zbekiston

Ўзбекистондан парвозлар қачон тикланади?

Сурат манбаси, official

Ўзбекистонлик масъуллар бу ҳақда сўнгги бор 29 апрель куни расман маълумот беришган.

16 март кунги тақиқни яна узайтиришган. Халқаро парвозлар 30 июнга қадар қайта тикланмаслигини айтишган.

Маълум бўлишича, бу каби қарорга мамлакат аҳолиси саломатлигини ўйлаб келишган.

Аммо чартер рейслари эҳтимоли назардан соқит этилмаган.

Бекор қилинган авиарейсларга чипталар масаласига ҳам ойдинлик киритилган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати чипталарини қаердан харид қилган бўлсангиз, ўша ерга қайтаришингиз мумкинлигини билдирган.

Ноқулайликлар учун расман узр ҳам сўраган.

Бугун, 1 май куни 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жаъми сони 2075 тани ташкил этган.

Пойтахт Тошкентда эса, коронавирус ва оғир юрак хасталиги ўзи ҳам тиббиёт ходимаси бўлган ўзбек аёлини енга олмаган.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти ортидан, у бугун эрталаб ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Янгилик Ўзбекистонда сарлавҳаларга чиққан.

Ўзбекистонда коронавирус илк бор расман шу йилнинг 15 март куни қайд этилган.

Шу пайтгача 1175 киши коронавирусдан соғайган. 9 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Жорий пайтда 75 мингга яқин ўзбекистонлик карантин остида қолмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус чўққисига чиқиб-чиқмагани ҳануз маълум эмас.

Ўзбекистон ҳам амалдаги кучайтирилган тартиб ва карантин режимини 10 майга қадар узайтирган.

Аммо мамлакат раҳбариятига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда.

Расмий Тошкент ҳам аллақачон карантин чораларини босқичма-босқич юмшатишни бошлаган.

Айнан 10 майдан бошлаб бу ишга янада дадилроқ киришишларини маълум қилган.

Россиядан самолётлар қачон учади?

Сурат манбаси, BBCuzbek

Расмий Москва ҳам ўзбекистонлик кўпчиликни ўйлантираётган бу масалага куни-кеча ойдинлик киритгандек бўлган.

Россиялик журналистлар бу саволни шахсан Президент Путин матбуот котиби қаршисига кўндаланг қўйишган.

Аммо Дмитрий Песковнинг жавоби мужмал бўлган.

"Биз сиз билан исталган нарсани башорат қилишимиз мумкин. Лекин аниқ ва қатъий жавоб ҳеч кимда йўқ", деб айтган.

Россия коронавирус сабаб, халқаро парвозларни 27 март куни вақтинчалик тўхтатиб қўйганди.

Худди шу манзарада Россия яна бир тақиқни узайтирган.

Чет элликларга бу гал номаълум муддатгача ўз эшикларини ёпган.

Коронавирус билан боғлиқ аҳвол ўнглансагина, тақиқни бекор қилишларини айтган.

17 март куни киритилган бу чекловнинг бугун, 1 май куни тугаши кутилаётганди.

Бош вазири эса, дунёдаги коронавирусга чалингани расман маълум қилинган иккинчи давлат раҳбари бўлган.

Россиядаги жаъми коронавирус ҳоллари расман 110 мингдан ортган.

Россия жорий пайтда энг кўп коронавирус ҳоллари кузатилаётган собиқ Шўро давлати бўлиб турибди.

Дунёда нима гап?

Сурат манбаси, Getty Images

Дунёда коронавирусга чалиниб, соғайганлар сони жаъми бир миллион кишига чиққан.

Аммо бу рақамлар коронавирусни, таъбир жоиз, оёқда ўтказганларни ўз ичига олмаган.

Глобал рақамлар бугун, 1 май куни уч миллион икки юз кишидан ортган.

Вирусни юқтирганлар сони ошиб бормоқда.

Лекин, шунга қарамай, аксарият давлатлар аллақачон карантин чораларини юмшатиш ҳаракатига тушиб кетишган.

Худди шу манзарада АҚШ Президенти яна кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган баёнот билан чиққан.

Дональд Трамп пайшанба куни чиқиш қилиб, вирус Хитойнинг Уханидаги лабораторияда яратилганини "исботлаши мумкин бўлган" далилни ўз кўзларини билан кўрганини айтган.

Аммо бирор бир изоҳ бермаган. АҚШ разведкаси эса, бунга ғирт тескари хулосага келган.

Вирус лаборатория шароитида яратилмагани ва генетик жиҳатдан ўзгартирилмаганини айтган.

Трампнинг ўзи эса, эпидемия бошланганидан буён илк бор Оқ уйдан ташқарига чиқади. Кемп-Дэвид базасига боради.

АҚШ ҳозир дунёнинг коронавирус билан боғлиқ энг ёмон аҳвол кузатилаётган давлати бўлади.

Штатларда жаъми коронавирусга чалинганларнинг сони бир миллион кишидан ортгани кўрилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek