Коронавирус: Кореяда иккинчи эпидемия, Россия ичра ўсаётган рақамлар, Ўзбекистон ичида аниқланган холлар асосан «хориж»дан

МДҲдаги айрим давлатлар билан COVID-19га чалинган беморларнинг ўлим ҳолатлари кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

Сурат манбаси, SSV

Сурат тагсўзи,

МДҲдаги айрим давлатлар билан COVID-19га чалинган беморларнинг ўлим ҳолатлари кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, якшанба куни мамлакатда коронавирус юқтирган яна 62 киши аниқланган.

Расмий хабарга кўра, улардан 53 нафари «хориждан келиб карантинган олинган фуқароларга боғлиқ».

«Айни пайтгача касалланган 2411 нафар бемордан 1870 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекцияси билан касалланиш манбалари таҳлилини тақдим қилди.

Унга кўра, охирги икки ҳафта давомида қайд этилган 542 ҳолатдан 235 таси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар билан боғлиқ бўлди.

Сурат манбаси, SSV

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев Давлатимиз топшириғига асосан, Тожикистон халқига биринчилардан бўлиб инсонпарварлик ёрдами ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш, ушбу касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокор мутахассислар Тожикистонга етиб борди.

Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг кўнгилочарлик ҳудудида коронавирус юқишининг янги ҳоллари аниқланиши ортидан мамлакат раҳбарияти янги чекловларни тадбиқ қилди.

Хавотирларга кўра, мамлакатда иккинчи коронавирус эпидемияси бошланиши мумкин.

Итаевон мавзесидаги янги ҳолатлар ортидан шаҳар ҳокими барлар ва клубларнинг ёпилишини буюрди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Жанубий Корея ҳали чекловларни юмшатишга эрта эканини билдирди

Якшанба кунининг ўзида охирги бир ой ичида 34та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

Жанубий Корея президенти Мун Жае-ин ҳали чекловларни юмшатишга эрта эканини билдирди.

Жаҳон бўйлаб коронавирус ҳоллари 4 миллиондан ошди. Жон Ҳопкинс университети кўрсаткичларига кўра, глобал талафотлар сони 227 мингга етган.

Коронавирус ҳолларининг учдан бири, ўлимларнинг эса чораги АҚШга тўғри келмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Мутахассисларга кўра, коронавирусни юқтирганларнинг асл сони анча кўпроқ бўлиши эҳтимоли катта.

Мутахассисларга кўра, кўп давлатларда Ковид-19ни тест қилинмай қолар экан, коронавирусни юқтирганларнинг асл сони анча кўпроқ бўлиши эҳтимоли катта.

Россия 200 минглик маррадан ошди

Россия ўтган 24 соат ичида 11,012та янги коронавирус ҳолатини қайд қилди.

Мамлакатдаги коронавирус юқтирганлар сони шу билан 209,688 кишига чиқди.

Якшанба куни яна 88 одам вафот этгани тасдиқланиши ортидан Россияда Ковид-19дан ўлганлар сони 1915 кишига чиқди.

Ўтган бир ҳафта давомида Россияда кунига 10 мингдан ошиқ коронавирус ҳоллари аниқланмоқда. Ҳукумат буни ёппасига текширувлар олиб борилаётгани билан изоҳлаяпти.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek