Коронавирус, Россия: Руслар карантинда кўпроқ водка сотиб олмоқда - Koronavirus

Россия

Сурат манбаси, RIA NOVOSTI

Жорий йилнинг апрелида Россияда сиғими 1 литрдан катта идишлардаги спиртли ичимликлар савдоси 19 фоизга ортган.

Бу ҳақда "Ведомости" нашри Nielsen тадқиқот ширкатининг маълумотларини келтирмоқда.

Ярим литрлик водкаларни сотиш ҳажмида ўзгариш кузатилмаган.

Россия алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар иттифоқи раҳбари Игорь Косаревнинг айтишича, энг кўп сотиладиган шиша идишдаги водка тури ҳам шу.

Нашрнинг ёзишича, пандемияга қадар катта бутилкадаги водкага талаб доим пасайиб борган.

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Март ойидан апрелгача 1 литрлик ароқ сотуви 26 фоизга тушган.

1 ва 2 литрлик идишлардаги виски сотиш ҳажми эса 52 фоизга ортгани кузатилади.

Nielsen ширкатига кўра, россияликлар карантин пайтида водкани ғамлашга тушган, бунинг учун эса каттароқ идиш қулай. Қолаверса, каттароғи арзонроққа ҳам тушади.

Россия, мигрантлар ва Сўх - Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC Uzbek

Айтилишича, одамлар аввал тамаддихона ва ресторанларда ичишган, энди эса водкани асосан, уйларида ичишмоқда.

Коронавируснинг асосий ўчоғи бўлган Москва ҳокимияти одатий ҳаётга фақат бир йилдан кейин қайтиш мумкинлигини айтган.

'Путинга ишонмайман'

Айни пайтда Президент Путиннинг рейтинги энг қуйи даражага тушиб кетган.

Бир неча ҳафталик карантин ортидан Россия ҳам бошқа кўпгина давлатлар қатори иқтисодий қийинчиликларга юз тутди.

Ишсизлар сони ортиб бораркан, Кремлга ишонч ҳам сўнмоқда.

Би-би-си мухбири Стив Розенберг Путин туғилиб ўсган Санкт-Петербург шаҳридаги кайфиятларни ўрганган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek