Президент Лукашенко Ислом Каримов, Андижон билан огоҳлантирди - O’zbekiston, Беларусь

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Лукашенко Ислом Каримов, Андижон билан огоҳлантирди - буни ўзлари бошларидан кечирмаганликлари, шу боис ҳам, айримлар тушунишни истамаётгани, шундай экан, эслатиб қўйишларини айтди. Унинг бу сўзлари Беларусда навбатдаги президент сайловига яқин қолган бир манзарада янгради:

2005 йил 13 май кунги Андижон қирғини мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг қонли воқеа бўлади. Бу йил унинг юз берганига роппа-роса 15 йил тўлган.

Хунрезлик камида 500 кишининг умрига зомин бўлгани ишонилади. Аммо ўшанда Андижонда айнан нималар юз бергани ҳануз номаълум.

Каримов даври Ўзбекистони халқаро ҳамжамиятнинг Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш талабини изчил равишда рад этиб келган:

Аммо шу йил бошида янги Ўзбекистон ҳукумати вакили илк бор ўшанда ҳукумат кучларининг тинч аҳолига ўт очишганини расман эътироф этган.

Бунга масъул давлат амалдорларининг аллақачон жазога ҳам тортилганини айтган.

Таъбир жоиз, бу каби иқрор Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари томонидан янграган.

Бунинг ортидан, орада кечган вақт давомида Андижон қирғинига масъулларнинг жавобгарликка тортилгани кенг жамоатчиликка илк бор маълум бўлган.

Аммо, шунда ҳам, айнан кимларнинг, қачон ва қандай жавобгарликка тортилишгани тафсилотлари ноаён қолган.

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Президент сайлови

Сурат манбаси, .

Александр Лукашенконинг бу сўзлари янги ҳукумати таркибини тасдиқлаш чоғида янграган.

Бошқа томондан, унинг айни мазмундаги огоҳлиги Беларусда навбатдаги президент сайловига яқин қолган бир манзарада кузатилган.

Глобал коронавирус пандемиясига қарамай, Беларусдаги сайлов шу йилнинг 9 август кунига режаланган.

Бу - мустақил Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайлови бўлади.

Амалдаги президент Александр Лукашенко бу гал ҳам асосий номзодлардан бири экани кўрилади.

Беларусда президентлик мақоми жорий этилган 1994 йилдан буён уни айнан Александр Лукашенко эгаллаб келади - ўтган беш президент сайловининг барчасида ғолиб чиққан номзод бўлади.

Александр Лукашенко Ғарб нигоҳида, таъбир жоиз, "Европанинг энг сўнгги диктатори" сифатида ҳам кўрилади.

Лукашенко ва Беларусь орада айрим мухолиф сиёсатчиларнинг изсиз йўқолиб қолишлари юзасидан Ғарбнинг жазо чоралари остида қолган Европа давлати ва президенти ҳам бўлади.

Беларусь дунёнинг пандемия боис, кескин чеклов чораларига қўл урмаган саноқли давлатларидан бири саналади.

Агар, ёдингизда бўлмаса...

Сурат манбаси, official

Худди шу манзарада Беларусдан олинаётган хабарлардан бу йилги сайловлар руҳи аввалгиларидан анчайин фарқ қилаётгани, айрим бошқа номзодларнинг халқ орасида машҳурлашиб кетаётгани англашилади.

Бу гал рекорд сондаги номзод - жаъми 55 кишидан ҳужжат тушган, Марказий Сайлов Комиссияси алал-оқибат улардан бор-йўғи 15 нафарини расман қайддан ўтказган.

Президент Ислом Каримов ва Андижон номини тилга олмасидан аввал Лукашенко "тинчлик ва барқарорлик Беларуснинг энг муҳим ютуқларидан бири" эканини таъкидлаган.

Ўзининг бу сўзларига "айримлар буни унутиб қўйишаётганини илова қилган.

"Беларусь қайғу-ғам нималигини кўрмаган ягона собиқ Шўро давлати экани"ни айтаркан, йиғилиш иштирокчиларига Украина, Молдова, Литва ва Кавказ давлатларидаги воқеаларни эслатган.

Кейин "ҳеч ким билмаслиги"ни айтиб, уларга "дўсти Раҳмоннинг тартиб ўрнатиш учун қўлида пулемёт билан Тожикистон пойтахти Душанбега кириб боргани, у ерда қанча одамнинг қурбон бўлгани, уларнинг қандай қилиб соқоллиларга қарши жанг олиб боришгани"ни айтиб берган.

Александр Лукашенко бунинг ортидан, президент Каримов ва Андижон воқеаларига кўчган.

"Собиқ президент Каримов минглаб одамни отиб ташлаб, Андижондаги ғалаённи қандай бостирганини унутдингизми?", - дея янги ҳукумати аъзоларига савол ташлаган.

Яна ўз сўзида давом этаркан, "Ўшанда уни (Ислом Каримовни - таҳр.) барча айблади, вафот этганида эса, тизза чўкиб, кўз-ёш қилишди. Биз эса, буни бошимиздан кечирмадик. Шу боис ҳам, айримларимиз тушунишни истамаймиз. Шундай экан, биз ёдга солиб қўямиз", деган.

Каримов даври Ўзбекистони Андижон воқеалари қурбонлари сонини расман 187 тага нисбат берган.

Президент Лукашенконинг бу чиқиши ва тилга олган рақамларига расмий Тошкент муносабати ҳозирча имконсиз.

Александр Лукашенконинг бу сўзлари йиғин тафсилотларига оид президент расмий веб саҳифасида чоп қилинган хабарда ҳам сўзма-сўз келтирилган.

Беларусь раҳбари бундай деркан, унинг айнан кимни назарда тутгани ноаён қолган.

Расмий хабарда бунга Беларусь янги ҳукумати аъзоларининг бирор бир шаклдаги муносабати ҳам кўзга ташланмаган.

Сайлов арафасидаги ўзгаришлар

Сурат манбаси, official

Президент Лукашенко шу йилнинг 3 июнь куни Бош вазир Сергей Румас бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарган. Бунинг эртасигаёқ янги Бош вазирни тайин этган.

Ўзининг янги ҳукуматга оид режаси ҳақида эса, Беларусь раҳбари ҳали 25 май куни баён қилган.

Беларусдаги воқеаларнинг бу каби ривожи таҳлилчиларнинг ҳам диққат-эътиборларини ўзига тортмай қолмаган, уларнинг турли талқин ва таҳлилларига сабаб бўлган.

Кимдир буни "глобал коронавирус пандемияси ва бўлажак президент сайлови боис, давлат аппаратида кузатилаётган қандайдир тарқоқлик" билан изоҳлаган.

Яна бунга айрим бошқа номзодларнинг қанчалик машҳурлашиб бораётгани боис, сайловолди кампанияси натижалари олдиндан башорат қилиб бўлмас тус олиб бораётганини ҳам қўшимча қилган.

Яна бирлари эса, президент нега амалдаги ҳукуматни тарқатиб юборгани сабабини "сайловолди кампаниясида Кремлнинг роли ошиб бораётганига оид хавотирлар"га йўйган.

Бошқалари эса, буни 2019 йилги парламент сайловлари ортидан, президент маъмуриятидаги янгиланишларнинг мантиқий давоми, деб тушунтиришган.

Бу каби фикрда бўлган таҳлилчиларга кўра, ўша пайтдаёқ кадрлар масаласида куч тизимлари вакиллари ва Беларусь иқтисодини назоратли ривожлантириш тарафдорлари сонининг ортиб бораётгани кўриниб қолган.

Беларусь янги Ўзбекистон, президент Лукашенко таъбирида, "ўзаро муносабатларини моҳиятан янгидан йўлга қўйган" давлатлардан бири бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek