Россия вакцинаси: Путин ўзини эмлатадими? – O’zbekiston, Putin, koronavirus, yangiliklar

Putin

Сурат манбаси, official

Россия вакцинаси: Путин ўзини эмлатадими? - Хабарларга кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва шаҳри мэри Сергей Собянинлар аллақачон ўзларини эмлатиб бўлишган. Уларнинг сафига Россиядаги қатор етакчи компаниялар раҳбарлари ҳам қўшилишган. Худди шу манзарада президент Владимир Путин-чи, деган савол ўртага чиққан:

Россия вакцинаси: Путин ўзини эмлатадими? - Ўзбекистон, Путин, коронавирус, (видео)

Шу кунларда Россияда коронавирусга қарши эмлаш бошланди.

Сўз ҳозирча пойтахт Москва ва 40 мингга яқин кўнгилли ҳақида кетмоқда.

Шу баҳона шахсан президент Путиннинг ўзи "барча текширувлардан ўтган"ини айтган Спутник V учинчи босқичда синаб кўрилмоқда.

Синовга ҳамоҳанг тез орада коронавирусга чалинишга мойил одамларнинг ҳам эмланиши маълум қилинган.

Уларнинг сирасига энг аввало шифокор ва ўқитувчиларнинг киришлари айтилади.

Хабарларга кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва шаҳри мэри Сергей Собянинлар аллақачон ўзларини эмлатиб бўлишган.

Англашилишича, улар Россия вакцинасининг кенг истеъмолга чиқишини кутиб ўтиришмаган.

Уларнинг сафига "Ростех", "Сибур" каби Россиядаги қатор йирик ширкатлар раҳбарлари ҳам қўшилишган.

Худди шу манзарада президент Владимир Путин-чи, деган савол ўртага чиққан.

Сурат манбаси, official

Журналистларнинг бу саволига ҳатто Россия президенти матбуот котибининг жавоб беришига тўғри келган.

Дмитрий Песков саволга анчайин мужмал жавоб қайтарган, аниқ тафсилотларига ойдинлик киритишга рўйхушлик бермагандек кўринган.

"Қачон лозим деб топса, бу ҳақда президент Путиннинг ўзи маълум қилиши"ни айтган.

Россия вакцинаси

Сурат манбаси, Reuters

Россия вакцинаси дунёдаги расман қайддан ўтган биринчи вакцина бўлади.

Уни шу йил август ойида шахсан Россия президентининг ўзи тақдим этган.

Президент Путинга кўра, у коронавирусга қарши лозим даражада қаршилик кўрсата олган.

Вакцина барча текширувлардан ўтган, аллақачон ўзининг қизларидан бири ҳам эмланган.

Расмий хабарларга кўра, бу вакцинани сотиб олиш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳам музокаралар бошланган.

"Ўзбекистон, бу хусусда, балки, шу кунларда қандайдир бир тўхтамга келиши мумкин".

Қолган аксарият минтақа давлатлари ҳам Россия вакцинасига қизиқиш билдиришган, Қозоғистон томони аллақачон унинг таъминоти борасида расмий Москва билан бир тўхтамга ҳам келиб улгурган, аммо барча синовлардан ўтишини кутишини айтган.

Экспертлар эса, Россия вакцинасининг бунчалик тез тайёр бўлганидан ҳали-ҳануз хавотирда.

Уларнинг айтишларича, бу ишнинг шоша-пиша қилинганига далолат қилиши мумкин.

"Bloomberg" эса, ҳали ёзда шов-шувли хабари билан кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.

Нашр Россия элитаси аллақачон ўзини коронавирусга қарши эмлатиб бўлганини даъво қилганди.

Сўнгги кунларга келиб, Россияда яна кундалик коронавирусга чалиниш ҳоллари жиддий орта бошлаган, кунига беш мингдан ортиқроққа етган.

Худди шу фонда Россия ўзининг иккинчи вакцинасини яратишга киришганига оид хабарлар олинган.

Ҳозир дунёда юздан ортиқ вакцина устида дастлабки ишлар олиб борилмоқда.

Фақат саноқли вакцинагина инсонларда синаб кўрилаётир.

Ишлар жадаллик билан бормоқда.

Аммо аксарият экспертлар шунда ҳам вакцина фақат келаси йил ўрталарига бориб тайёр бўлиши мумкин, деган ўйда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek