Саудия Арабистони ва Ўзбекистон: Ўтган етти ой давомида кутилган янгилик – dunyo, Islom dini, yangiliklar

A Muslim pilgrim wears a mask as she prays inside the Namira Mosque in Arafat to mark the Hajj"s most important day, Day of Arafat (30 July 2020)

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Саудия Арабистони бу йил бор-йўғи бир неча минг маҳаллий зиёратчининг Ҳаж зиёратини адо этишига изн берган

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон: Ўтган етти ой давомида кутилган янгилик - мусулмонлар учун Умра зиёратлари қачон тикланиши маълум бўлди. Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади. Ўзбекистондан ҳам ҳар йили минглаб зиёратчилар Умра зиёратини адо этиб келишган.

Коронавирус ҳоллари шитоб билан ортиб бораркан, Саудия Арабистони вирус тарқалишининг олдини олиш учун шу йил февраль ойида "Умра визалари"ни беришни вақтинча тўхтатиб қўйганди.

Подшоҳликдан олинган хабарларга кўра, Умра зиёратини аввалига Саудия фуқаролари бошлаб беришади, зиёрат мусулмонлар учун босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Шу йилнинг 4 октябридан бошлаб 6 минггача саудиялик бу зиёратни адо эта олади.

Хавфсиз, деб топилган ўзга давлат фуқаролари эса, Умра зиёратини 1 ноябрдан бошлашади.

Саудия Арабистони бунгача 20 минг нафар зиёратчини қабул қилишга тайёр бўлади.

Умра ихтиёрий ва кичик Ҳаж амали саналади ва мусулмонлар уни йилнинг истаган пайтида адо этишлари мумкин, деб билинади.

Саудия Ички ишлар вазирлигидаги манбанинг айтишича, "пандемия тугаб, хавф буткул аримагунча" мазкур рақам ўзгармайди, бу ҳақда расмий баёнот бўлмагунича, Умра зиёратчиларининг сони фақат 20 мингта билан чекланади, холос.

"Умра зиёратчилари илова коронавирус пандемияси хавфидан холи давлатлардан келаётганларнинг подшоҳликка ташрифи босқичма-босқич йўлга қўйилади".

Зиёратчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари тақозо этилади.

Уларнинг юз ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари лозим, деб билинади.

Аммо хабарда подшоҳлик кўзда тутган "хавфсизлик" шартлари тафсилотлари очиқланмаган.

Саудия Арабистони ва коронавирус

Сурат манбаси, Reuters

Саудия Арабистонида илк коронавирус ҳолати расман шу йилнинг 2 март куни қайд этилган.

Ҳозирга келиб, подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 330 мингдан ошган.

Шу пайтгача 4500 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган.

Бу жорий пайтда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо олти давлат орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлади.

Подшоҳликда коронавирусга чалиниш ҳоллари анчайин шитоб билан ортиб бораркан, саудиялик масъуллар орада асрларки кўрилмаган кескин чораларга қўл уришган.

Ҳатто чет эллик зиёратчиларнинг бу йилги Ҳаж зиёратини адо этишларига ҳам изн беришмаган.

Ўзбекистондан ҳам ҳар йили минглаб зиёратчилар Умра ва Ҳаж зиёратини адо этиб келишган.

2018 йилдан бошлаб, Ўзбекистонга берилган Умра сафари квотаси 6 мингдан 10 мингга оширилган.

Ўзбекистонда коронавирус ва ундан ўлим ҳолати Умра зиёратидан қайтиб келганлар орасида ҳам қайд этилган.

Қирғизистонда ҳам Умра зиёратидан қайтганлар карантин остига олинган, илк коронавирус ҳоллари эса, айнан зиёратчиларда аниқланган.

Зиёратдан қайтгач, уюштирган зиёфатлари билан коронавирус манбаси бўлишда ҳам масъуллар томонидан танқидларга тутилишган.

Умра зиёрати билан боғлиқ сўнгги янгиликка ҳозирча Ўзбекистон томонининг расмий муносабати кўзга ташланмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek