АҚШ парчаланадими? - Дунё ва сиёсат, video, dunyo, siyosat, AQSH, O‘zbekiston, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
АҚШ парчаланадими? - Собиқ президент Доналд Трамп тарафдорлари худди шу нарса билан огоҳлантиришмоқда. Улар орада Капитолийни ишғол қилишгача боришган. АҚШни ҳозир унинг сайловдаги рақиби демократчи Жо Байден бошқармоқда. Америкада ҳам юз минглаб ўзбекистонликлар яшашади.
Дональд Трамп сайловда ютқазди, аммо унга овоз берган 74 миллиондан ортиқ одам ҳали шу ерда.
Сиёсий жароҳатларни даволаб, миллатни бирлаштиришга ваъда берган Президент Жо Байден уни бажариш учун бу сайловчиларнинг муаммосини ечиши керак бўлади.
Би-би-си мухбири Алим Мақбул ҳамон Трампга содиқ бўлганлар билан учрашиш учун Техасга сафар қилди.
Бу ерда инагурация байроқ тескари илинган ҳолда нишонланди. Эрик Брейден Дональд Трампдан сайловни қандайдир йўллар билан ўғирлашганига қатъий ишонади.
Эрик ўта ғазабланганидан ўнг қарашли қуролли ҳамфикрларини кўчага олиб чиқди.
"Бугун пойтахт Аустинга келишимизнинг сабаби кўп, аммо бирортаси ҳам яхшиликка эмас", дейди у тарафдорларига.
Ғилдиракли уйига қайтарканмиз, у менга Жо Байденни ҳеч қачон Президент сифатида қабул қилмаслиги ва инаугурация мамлакати кўз ўнгида ўлаётганидан дарак беришини айтди.
Сурат манбаси, Reuters
Би-би-си: "Ташқаридаги байроқда юлдузлар тескари турибди"?
Эрик Брейден: "Ҳа, мусибатда. Америка фалокат остида ва биз бўлиниб кетиш ёқасида турибмиз".
Би-би-си: "Нима демоқчисиз?"
Эрик Брейден: Бўлинишними? Иттифоқни тарк этиш ҳуқуқи бўлган Техас каби штатлар унда чиқиб кетиши мумкин".
Бу ҳақиқатдан йироқ, аммо у бу ердаги кайфиятнинг кучини ифодалайди.
Сурат манбаси, Reuters
Капитолий биносига ҳужум билан ўнгчилар кўплаб америкаликларга норозилигини кўрсатиш учун нималарга тайёрлигини кўрсатиб қўйди.
Бундай ҳаракатлар штатлар пойтахтларида давом этди.
Бироқ ўтган йилги ҳодисалар Америкадаги сўлчилар ҳам бузиш ва борлигини билдириб қўйишга тайёрлигини кўрсатди.
Ўтган ёзда сўлчилар Президент томонидан берилган ёлғон хабар туфайли эмас, балки Жорж Флойд ўлими туфайли ҳаракатга келди.
Норозилик етакчиси Жей Гутеррес Америкада оқ танлилар устунлигига қарши курашгани учун, айниқса "ўнг қанотдагилар" кучайётган бир паллада ҳибсга олинишидан хавотирда.
"Қайсидир маънода хаос бошланади. Улар ва биз томондан ўзгаришлар кўришни истаб, адолат қарор топиши учун кўтарилишлар бўлади. Бу нарса кучайиб боришига гувоҳ бўласиз, деб ўйлайман. Байденнинг қандайдир маънода ғалаба қозониши билан тинчлик ўрнатилади, деб ўйламайман", дейди Жей Гутеррес.
Айрим сўлчилар, тенгсизлик ва қашшоқлик уларни курашишда бардавом қилишини айтмоқда.
Эрик ва унинг қуролли дўсти Тим улар кутаётган тўқнашувларга тайёр эканлигини кўрсатиб қўйишни истади.
Бу ўйинга ўхшарди, аммо сўнгра ёнғин чиқиб, тез ёйила бошлади.
Олдимиздаги ойларда келаётган нарсалар бу каби кулгили ёки осон ўчадиган бўлмаслиги мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek