Токио Ёзги Олимпиадаси: Ўзбекистон Риодаги тарихий ютуғини такрорлай оладими? - O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Ўзбекистонлик паралимпиячи

Сурат манбаси, Getty Images

Бугун, 23 июль куни Токио Ёзги Олимпиада Ўйинлари расман старт олади.

Унда ўзбекистонлик 71 олимпиячи спортнинг 17 тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Токио Ёзги Олимпиадаси Ўзбекистонни энг кўп боксчилари ва дзюдочилари намоён этишади.

Улар бу йилги Ўйинларнинг 11 тадан лицензиясини қўлга киритишган.

Ўзбекистон миллий Олимпия тарихидаги энг совриндор спортчилари ҳам курашчилари қаторида айнан боксчилари ва дзюдочилари бўлишади.

Ўйинларда энг кўп сонда беллашувчи спортчилари рўйхатида улардан кейинги ўринларни енгил атлетикачилари (7 та) ва бадиий гимнастикачилари (6 та) эгаллашган.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг сўнгги гуруҳи Токиога 19 июль куни жўнаб кетган.

Боксчилари, дзюдочилари, таэквондочилари ва ягона теннисчиси аллақачон ўз рақибларини ҳам билиб олишган.

Ўзбекистонлик боксчилар Ўйинлардаги ўз иштирокчиларини эртага, 24 июль куни бошлашади.

Бугунги Токио Ёзги Олимпиадасининг тантанали расмий очилиш маросими чоғида афсонавий гимнастикачиси Оксана Чусовитина ва номдор боксчиси Бобоусмон Батуров Ўзбекистон Олимпия терма жамосига байроқдорлик қилишлари айтилган.

Оксана Чусовитина бу каби шарафга лойиқ, деб топилган илк аёл спортчиси сифатида Ўзбекистон тарихига кириши ҳам хабар берилган.

Аммо пойтахт Тошкентдан шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг байроқдорлари ўзгарган.

Оксана Чусовитина ўрнига бу вазифани таэквондочиси Нигора Турсунқулова, Бобоусмон Батуров ўрнига эса, яна бир номдор боксчиси Баҳодир Жалолов бажариши айтилган. Аммо ҳозирча бунинг сабаби очиқланмаган.

Ташкилотчилар гендер мувозанатни сақлаш мақсадида бу йилги Ўйинларда байроқдорни иккита - ҳам аёл ва ҳам эркак қилишга қарор қилишган.

Тарихий Риодаги тарихий ютуқ

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистон сўнгги - XV Рио Ёзги Олимпиада Ўйинларини ўзи учун тарихий натижа билан якунлаган.

Тўртта олтини илова Ўйинларнинг жами 13 медалини қўлга киритган.

Ўзбекистон терма жамоаси бу ютуғи билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаган.

Энг зўр натижа қайд этган иккита МДҲ давлатидан биттаси бўлган.

Марказий Осиёда эса, Рио Олимпиадасини энг пешқадам мавқеъда якунлаган.

Ўшанда Ўйинларда жами 70 нафар спортчиси билан иштирок этган.

Токио Олимпиадаси ва Ўзбекистон

Сурат манбаси, Reuters

Мамлакат олимпиадачилари ва паралимпиячилари бу йилги Токио Ёзги Олимпиадаси учун эса, шу пайтгача 100 дан ортиқ лицензияни қўлга киритишган.

Орада уларнинг бунга қўшимча яна 17 та йўлланмага кўз тикаётганликлари ҳам айтилганди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун 100 миллион сўмдан пул мукофоти берилиши ҳам маълум қилинган.

23 июль куни старт олиши кутилаётган бу йилги Ўйинлар 8 августга қадар давом этади.

Токио Ёзги Олимпиадасида рекорд сондаги - 33 спорт тури бўйича спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

330 дан ортиқ мусобақа Япония бўйлаб қирқдан ошиқ спорт иншоотида бўлиб ўтади.

Аммо пандемия боис, чет эллик мухлисларнинг Японияга келишлари тақиқланган.

Барча терма жамоаларга 10 минг нафар япониялик мухлиснинг ўзи бирдек ишқибозлик қилади.

Токио Ёзги Олимпиадасининг илк медаллари совриндорларга 24 июль куни топширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президентининг 25 июнь кунги қарори билан Токио Олимпия ва Паралимпия Ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларининг:

олтин медаль учун - 200 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 100 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 50 000 АҚШ доллари;

миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Бу харажатларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши айтилган.

Рио ва Марказий Осиё

Сурат манбаси, Getty Images

Рио Ёзги Паралимпиадасида Марказий Осиёни Ўзбекистондан ташқари яна Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон намоён этган. Қирғизистон эса, Ўйинларда умуман иштирок эта олмаганди.

Қозоғистон ҳисобидаги битта олтин ва битта кумуш медали билан Риода Ўзбекистондан кейин энг яхши натижа кўрсатган иккинчи минтақа давлати бўлган.

Тожикистон ва Туркманистон эса, Рио Ёзги Паралимпия Ўйинларини бирор бир медалсиз якунлашган.

Афғонистон эса, Ўйинларда битта енгил атлетикачиси билан иштирок этган, аммо Муҳаммад Наим Дурроний ҳам Рио Ёзги Паралимпиадасининг бирор бир совринли ўринларига кўтарила олмаган.

Украина эса, Рио Ёзги Паралимпия Ўйинларида энг яхши натижа қайд этган собиқ Иттифоқ давлати бўлганди.

Умумжамоа ҳисобида эса, Хитой ва Буюк Британия (Шимолий Ирландия) XV Рио Ёзги Олимпиадасида энг яхши натижа қайд этган дунёнинг иккита давлатига айланишган.

Хитой Ўйинларни жаъми 237 та, Буюк Британия (Шимолий Ирландия) эса, 147 та медаль билан якунлашганди.

Япониянинг Токиоси эса, глобал коронавирус пандемияси боис, Ёзги Олимпиада Ўйинларига бир йил кечикиб мезбонлик қилмоқда.

Рио Олимпиадаси совриндорларини ҳам ҳозирда марҳум президент Ислом Каримов худди бу йилгиси каби пул мукофотлари билан тақдирлашга қарор қилган.

Бу ўша пайтда мамлакат тарихида кузатилмаган миқдордаги моддий рағбатлантириш экани айтилган. Президент Ислом Каримов уларни давлат мукофотлари билан тақдирлашга ҳам фармойиш берган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси эса, бунга қўшимча олимпиадачиларга Chevrolet "Малибу" русумидаги автомобиллар калитларини ҳам топширганди.

Иштирокчи давлатларнинг ўз совриндор спортчиларини қандай тақдирлаши Ўйинлар манзарасида ҳар гал оммавий-ахборот воситаларининг катта қизиқишларига сабаб мавзулардан бири бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek