АҚШ огоҳлантирди – Ўзбекистонга бормай туринг, ижтимоий тармоқлар блокланмагандими ва уч йилга қамалган журналист – янгиликлар O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, BBC O'zbek
- АҚШ ўз фуқароларини Ўзбекистонга бормасликка чақирди;
- Ижтимоий тармоқлар ишламай қолишига техник носозлик сабабми?
- Ўзбек журналисти 3 йилга озодликдан маҳрум этилди;
- 200 инсонга жадвалда йўқ авиарейс учун чипта сотилган;
Хавф даражаси - номаълум
АҚШ ўз фуқароларини коронавирус билан боғлиқ вазият мавҳум қолаётганидан Ўзбекистонга сафар қилмай туришга чақирган.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) Ўзбекистонни хавф даражаси номаълум мамлакатлар рўйхатига киритган.
"Ўзбекистонга сафар қилишдан тийилинг. Сабаби Ўзбекистондаги жорий вазият номаълум. Ҳатто, тўлиқ эмланганлар ҳам COVID-19 кўринишларини юқтириб олиши ва тарқатиши мумкин", - дея огоҳлантирган CDC.
Бир вақтнинг ўзида қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам айни COVID-19 хавфи даражаси номаълум мамлакатлар мақоми берилган.
CDC фақат Қирғизистондаги хавф даражасини "паст" дея топган.
Ўзбекистон ССВнинг маълум қилишича, мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашиб бормоқда.
"2 ноябрь санасида мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилиб, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади", - дейилади вазирликнинг 3 ноябрь кунги хабарида.
- Ўзбекистон: Таълим ва тиббиёт учун 70 триллион сўм, UzAuto машиналари асосан қаерда сотилмоқда ва "Жиҳодчилар" орасида имом ноиби йўқ(ми?)
- Ўзбекистон: Президент ўз байроғига эга бўлади, Путин нега шошилинч табрик йўллади ва АҚШ президент сайлови ҳақида нима деди?
- Расмий Тошкент Толибон ҳукуматини қачон тан олади? Қашқадарёда товламачи мухбир қўлга олинди ва ўзбек депутати ЕОИИ билан ҳамкорликни ёқлаб чиқди
- Ўзбекистон: Мамлакатдан чиқарилмаган Жаҳонгир Отажонов, 18 йилда прописка олган Мирзиёев ва қандай жарималар кескин камайтирилмоқда?
Ўзбектелеком айбдор?
Мамлакатда ижтимоий тармоқларнинг маълум ишламай қолиши техник носозликлар билан боғлиқ.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3 ноябрь куни YouTube, Facebook, Telegram каби қатор ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганига оид хабарлар ортидан шундай баёнот билан чиққан.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ўчириб ташланган баёнотда ҳолатга "Ўзбектелеком АК ускунасида қисқа муддатли техник носозлик юзага келиши" сабаб қилиб кўрсатилган.
"Ушбу тармоқлардаги узилишлар техник ускуналардаги носозлик сабабли юзага келган. Ҳозирда барча техник ускуналар носозликлари бартараф этилди", дейилади вазирликнинг ўчириб ташланган хабарида.
Журналист қамалди
Сурат манбаси, Effect.uz
Effect.uz сайти собиқ мухбири, кейинроқ Тафтиш.уз интернет нашрида ишлаб келган журналист Элёр Тожибоев 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Олий суднинг маълум қилишича, журналист Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 236-моддаси (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Effect.uz нашрининг яна икки мухбирига мос равишда 3 йил ва 2 йилу 6 ойлик озодликдан чеклаш жазолари тайинланган.
Шу йилнинг январь ойида Тожибоев дохил Effect.uz мухбирлари жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси хонасига кириб бориб, суд мажлиси жараёнини тасвирга олишни талаб қилгани тасвирланган видеоёзув тарқалган эди.
Апрель ойида Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан терговга чақирилган икки нафар мухбир номаълум сабабларга кўра келмагани ортидан уларга нисбатан қидирув эълон қилинганини билдирганди.
Билет бор, самолёт йўқ
Тармоқда 3 ноябрь куни Тошкент аэропортида ўнлаб одамлар тўпланиб қолиб, UzAirways авиакомпанияси рейси орқали ўз манзилига учиб кетолмаётгани билдирилган видео тарқалган.
Uzbekistan Airports компанияси ушбу ҳолат 200 инсон жадвалда бўлмаган Тошкент-Истанбул рейси учун чипта сотиб олиши ортидан юзага келганини маълум қилган.
Расмий хабарда рейссиз чипталарни сайёҳлик компанияларидан бири сотгани ҳақида сўз боради.
"Авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, сайёҳлик компанияси авиачипталар сотувини UzAirways авиакомпанияси билан слот (аэропортда парвоз учун ажратилган вақт)ни келишмаган тарзда ташкил қилган", дейилади Uzbekistan Airports изоҳида.
Ўз навбатида, хабарда тилга олинган сайёҳлик компанияси юзага келган ноқулайлик учун узр сўраб, барча йўловчилар Тошкент-Истанбул рейсида учиб кетганини билдирган.
- Автоблогер Бобур Ғаниев аппеляцияси қаноатлантирилмади ва ўзбекистонликлар осмонда кўрган учар жисм нима эди?
- Жаримага тортилган Санжай, танқидга учраган тил челленжи ва никоҳ қураётган энг кўп қариндошлар қайси вилоятда?
- Ўзбекистон: Икки қишлоқ аҳли олтин кони талашиб уришди ва 8 ой ичида четдан қанча доллар келди?
- Ўзбекистон: Қўлда терилган пахта учун ҳақ белгиланди ва навбатдаги муфтий қандай сайланади?
Йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида мамлакатга хорижий давлатлардан 18,150 та енгил автомашина импорт қилинган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek