Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулнора Каримова 'Ўзбекистон маликаси'ми?

Ўзбекистон ҳукуматига яқин 12.uz интернет сайтида Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳақида мақола пайдо бўлган.

Мақола муаллифи, академик Рустамжон Абдуллаев Гулнора Каримовани "Ўзбекистон маликаси," деб атайди ва унинг танқидчиларини "ҳасадгўйлар ва Ўзбекистоннинг душманлари," дея тасвирлайди.

Мақолада расмий маълумотларга таяниб, Ўзбекистон иқтисоди "юқори суръатларда" ривожланаётгани ва аҳоли турмуш даражаси "барқарор юксалиб" бораётгани урғуланади.

Би-би-си мақола муаллифи Иқтисод фанлари доктори Рустамжон Абдуллаев билан боғланди ва аввалига ундан мақоладаги расмий рақамлар қанчалик ишончли, деб сўради.