Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Иккинчи андижонлик ҳикояси:

Шу ой Андижон қирғинига беш йил тўлади. Ўзбекистон ҳукумати таъбирича, бир ҳовуч исломчи жангариларнинг хуружи, юзлаб гувоҳларга кўра, халқ норозилиги чоғида ҳарбийларнинг ўт очиши оқибатида расман 180дан ортиқ киши қурбон бўлган эди. Андижон хунрезлиги шоҳидлари бўлмиш мустақил ва хорижий журналистлар, намойиш иштирокчиларининг айтишларича, қурбонлар сони беш юз билан минг нафар атрофида – асло кам эмас.

Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Андижон хунрезлигига доир мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги талабларини ҳамон рад этиб келмоқда. Би-би-си Ўзбек хизмати Андижон қирғинининг беш йиллиги муносабати билан хунрезлик шоҳидлари, намойишчилар ва кейинроқ Оврўподан бошпана топган андижонлик Ўзбек муҳожирлари ҳикояларини радио тўлқинлар ва интернетда Сиз билан ўртоқлашади. Эслатиб ўтамиз, Би-би-си Андижондаги хунрезликларга доир барча томонларнинг фикр ва мулоҳазалари учун очиқдир. Бу гал андижонлик собиқ тадбиркорлардан ва ҳозир Оврўпода яшаётган қочқинлардан яна бири - қамоқхонадаги ўша тун юз берган воқеалар ва 13 май ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашади.