Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Андижон қирғини юзасидан мустақил текширув натижалари нима дейди?

Андижон воқеаларининг 5 йиллигига бағишлаб Брюсселда ўтказилган анжуманда иштирок этган Андижон қирғини гувоҳлари ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутишлари оқибатида нечта одам нобуд бўлганини аниқлаш учун мустақил тарзда олиб бораётган тадқиқотлари натижаларини тақдим этишган. Бироқ тадқиқот ҳозирча якунига етмаган. Андижон қочқинларидан тузилган Андижон Адолат ва Тикланиш ҳаракати бу тадқиқот хулосалари билан халқаро маҳкамаларга мурожаат қилишларини айтишмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати таъбирича, бир ҳовуч исломчи жангариларнинг хуружи, юзлаб гувоҳларга кўра, халқ норозилиги чоғида ҳарбийларнинг ўт очиши оқибатида расман 180дан ортиқ киши қурбон бўлган эди. Андижон хунрезлиги шоҳидлари бўлмиш мустақил ва хорижий журналистлар, намойиш иштирокчиларига кўра, қурбонлар сони беш юз билан минг нафар атрофида – асло кам эмас. Ўзбекистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Андижон хунрезлигига доир мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги талабларини ҳамон рад этиб келмоқда. Биз ҳаракат аъзоси Бахтиёр Мухторовдан шу давргача аниқ бўлган маълумотлар хақида сўрадик.