Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қирғиндан кейин Андижонда қолганларга ҳам ниҳоятда қийин бўлди'

Ўттиз ёшини энди қоралаган Нозима 3 нафар ўзининг ва икки нафар Тешиктошда ҳукумат кучлари ўқига учиб қурбон бўлган қариндошининг фарзандлари билан бирга ўтган йилнинг декабр ойида Андижонни тарк этган.

Қарийб беш йиллик айрилиқдан кейин у ниҳоят Оврўподан бошпана топган турмуш ўртоғи билан учрашди. 13 май қирғинидан кейин Андижонда ҳаёт қандай кечгани ҳақида деярли маълумот йўқ. Мустақил ва хорижий журналистлар мамлакатдан қувилганидан бери беш йилча вақт ўтар экан, биз исмини ўзгартирган қаҳрамонимиз Нозиманинг ҳикояси ўта хавотирли манзарани чизади. Андижонлик қочқинларнинг бири айтганидай, Андижон фожеаси беш йил аввал бошланган эди, ҳали тугагани йўқ...Биз юқорида Нозиманинг ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этамиз.