Хайрулло Ҳамидов ўзига қўйилган айбларни рад этмоқда

Image caption Хайрулло Ҳамидов устидан маҳкама халқаро ташкилотлар томонидан қораланмоқда

Яқинларининг ҳимоячига иқтибосан билдиришларича, пайшанба кунги маҳкамада Хайрулло Ҳамидов бошқа айбланувчилар билан юзлаштирилган.

Би-би-си билан суҳбатда журналистнинг онаси Муқаддас Ҳамидова ҳимоячининг бошқа айбланувчилар Хайрулло Ҳамидов фойдасига кўрсатма беришгани ҳақидаги сўзларини келтиради.

Аммо юзма-юз сўроқ тафсилотлари маълум эмас.

Ўтган ҳафта Янгийўл туманида бошланган маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Гувоҳларга кўра, маҳкама атрофи милиция томонидан ўраб олинган.

Таниқли журналист ва диний-маърифий дастурлар муаллифи "Жиҳодчилар" деб аталаётган ноқонуний диний-гуруҳга аъзоликда айбланмоқда.

Яқинларига кўра, Хайрулло Ҳамидов маҳкаманинг ўзига қўйилган айбларни рад этган.

Маҳкаманинг сешанба куни давом этиши айтилмоқда.

Муқаддас Ҳамидова билан суҳбатни мана бу ерда тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди