Сўнгги янгиланиш 20 май 2010 - 12:27 GMT

Избосканлик оиланинг Андижони - видео

Қонли Андижон воқеалари юзлаб оилаларнинг турмушини остин-устун қилди. 13 Май қирғинидан аввал маҳкамаси давом этган 23 тадбиркорнинг ишчи ходимлари ҳам тазйиқ ва қийноқлардан жабр чекиб келганларини айтишади.

Хусанбой Рўзиев шундай ишчилардан. У "акромий" дея тамғаланган тадбиркорнинг ун ишлаб чиқариш корхонасида мутахассис эди. Ўз раҳбарига қарши кўрсатмалар бериш йўлида қийноқларга тутилган ва кўп муддат касалхоналарда даволанган Ҳусанбой 13 май ўқлари ёмғиридан хорижга қочиб омон қолган қочқинлар орасида. У бугунда оиласи билан Голландияда истиқомат қилади.

Унинг Избосканда қолган рафиқаси Шаҳодат ва уч фарзанди Андижон воқеалари ортидан мунтазам равишда босимлар ва текширувлардан азоб чекишганини айтишади. Шаҳодат 2007 йил июнида тазйиқлардан аввал Қирғизистонга, сўнгра Қозоғистонга қочиб, ва ниҳоят Голландияда турмуш ўртоғи билан дийдорлашишга муваффақ бўлди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.