Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хусусий тиббий хизмат кўрсатишни таъқиқлашга оид қонун кимга тааллуқли?

Ўзбекистонда 20 майдан бошлаб хусусий тиббий хизмат кўрсатиш таъқиқланади.

Бу борадаги қонунга 19 май куни Президент Ислом Каримов имзо чеккан ва шу билан "Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисида" қонуннинг 10- ва 11-моддасига ўзгартириш киритилгани англашилади.

Ўзбекистон парламенти - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг хусусий шифокорлар амалиётини чеклаш тўғрисида қонун лойиҳаси шу йилнинг май ойида Сенат тасдиғидан ўтганди.

Янги қонун беморларни малакасиз шифокорлардан "муҳофаза" қилиши ҳамда тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига ҳисса қўшиши айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тўрт мингдан зиёд хусусий тиббий марказлар ишлайди.

Би-би-си Ўзбекистондаги хусусий клиникалардан яна бири раҳбари Дилмурод Эргашевга мурожаат қилиб, қонун кимларни назарда тутиши ҳақида сўраган